Тошкент давлат иқтисодиёт университетида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг битирувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унда Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш ва ёшларнинг мақсад ҳамда режалари, келажаги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
«Кучли халқаро журналистлар бўлар эди, фуқаролар уруши жойларидан тўғридан-тўғри эфирга чиқишарди. Энг кучлилардан яна иккитаси — Шаҳноза Ғаниева ва Мухтор Ғаниев. Ўзбеклардан чиққан. Улар Афғонистондан, оғир-оғир жойлардан журналистлик фаолиятини олиб боришарди. Менинг уларга жуда ҳавасим келарди, мен ҳам уларга ўхшаб халқаро журналист бўлишни жуда ҳам хоҳлаганман.
Ўша вақтда Халқаро дипломатия институти очилганди, ўша ерга кириш учун ҳужжатларни топширдик, лекин мен кира олмаганман. Аммо чин дилдан дипломат бўлишни хоҳлаганман, чин дилдан халқаро журналист бўлишни хоҳлаганман», — дейди ҳоким.
Учрашувда маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги ўқишни истаган, яхши мутахассис, зўр ихтирочи, ташаббускор ва тадбиркор бўлишни ният қилган ёшларнинг барчаси қўллаб-қувватланади.
Изоҳ (0)