• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Бувингиздек кўриняпманми? Унда етиб олинг!». Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина 45 ёшга тўлди

    Еттита ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 19 июнь куни ўзининг 45 ёшини қарши олди.

    Ҳа, адашмадингиз. Ҳали ҳам фаолиятини давом эттираётган ва Токио—2020 Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган афсона 45 ёшга тўлди.

    Фото: МОҚ

    Фото: МОҚ

    Оксана 1991 йилдан собиқ иттифоқ терма жамоасида халқаро мусобақаларда иштирок этишни бошлайди. Ўша йили Индианаполисдаги Жаҳон чемпионатида иккита олтин ва битта кумуш медалга эга чиққан Чусовитина Барселона—1992 Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлади. Олимпия ўйинларида спортчи МДҲ терма жамоаси номидан иштирок этади ва жамоавий баҳсларда олтин медалга сазовор бўлади. Айтганча, ўша терма жамоанинг деярли барча аъзолари бир неча йилдан сўнг гимнастика билан хайрлашади. Бироқ бухоролик спортчи учун бу узун йўлнинг бошланиши эди, холос. Россиялик мураббийлар ундаги салоҳиятга ишонмади ва Оксана Ўзбекистон номидан қатнашишга қарор қилади. Иккилик салто эвазига у турли мусобақалар совриндорига айланди.

    Шундан сўнг Оксана бирин-кетин ёзги ўйинлар иштирокчисига айланди. ОАВ ва спортчининг фаолиятига бефарқ бўлмаганлар мана 15-16 йилдан буён ҳар Олимпиада олдидан бу Оксана учун сўнггиси эканини таъкидлаб келади, бироқ спортчи ҳар сафар барча тахминларни йўққа чиқариб, чорловларни қабул қилишдан чарчамайди.

    Мавзуга доир: Оксана Чусовитина Тошкентдаги жамоавий карантин ва Токио Олимпиадасининг қолдирилгани ҳақида

    Ҳа, Чусовитина Аталанта, Сидней ва Афина Олимпиадаларида совриндор бўла олмайди. Ундан кейин унинг оиласида муаммо пайдо бўлади. Спортчининг ўғли Алишер оққон касаллигига чалинади. Бу хасталикни Ўзбекистонда даволаб бўлмаслиги сабабли, оила Токентдаги уйи ва икки машинани сотиб, Германияга йўл олади. Бу орада Оксананинг турмуш ўртоғи, юнон-рум кураши бўйича Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатлари совриндори, ўзбекистонлик Баҳодир Қурбонов спорт билан хайрлашади. Чусовитина эса ўғлини даволашга ёрдамлашни таклиф қилган «Кёльн» спорт клуби таклифини қабул қилади. Спортчи тез орада халқаро майдонда Германия шарафини ҳимоя қилишга рози бўлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Пекин—2008 Олимпиадасида Германия номидан қатнашган Оксана ўзининг севимли йўналиши — таяниб сакраш баҳсларида кумуш медалига эга чиқади. Ўшанда 33 ёшли спортчини томошабинлар тик турган ҳолда олқишлаганди. Бир қарашда кетма-кет жароҳатлар, ҳар сафар ўз соғлиғини хатарга қўйишдан кўра фаолиятни якунлаш вақти келгандек кўринарди. Бироқ икки елкаси ва оёғидан олган жароҳати сабаб операцияни бошдан кечирган Чусовитина тўхташ нималигини билмайди ва Лондон—2012 Олимпиадасига йўл олади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бразилиядаги Олимпия ўйинларидан аввал Оксана яна фуқаролигини алмаштиради ва Ўзбекистон номидан Риога йўл олади. Ўша вақтда спортчи қарорини қуйидагича изоҳлаганди: «Туғилиб ўсган юртим учун медал келтиришни хоҳлайман». Ва у ўз орзусига жуда яқин келади, биринчи уринишнинг якуний қисмини муваффақияли якунлай олганида, спортчи медалга эга чиқиши мумкин эди. Бироқ озгина омад етишмайди. Ўша вақтда у 40 ёшда эди.

    «Бунинг сири нимада?» — кўплаб журналист ва мухлислар томонидан бериладиган савол. «Ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки ҳеч ким гимнастикада бу қадар кўп қолишга уриниб кўрмаган. Ҳар куни ўзимга мақсад қўяман. Мени ҳеч ким мажбурламайди. Бу қизиқиш: уддалай оламанми ёки йўқ», — дея камтарона жавоб беради Чусовитина.

    Унинг катта ёшли инсонларга хос бўлмаган ҳаракатлари (кўплаб ёшлар бундай элементларни бажара олмайди) ва машқлар пайтида ўзини тутишига қараб, бу ҳақиқатда унга қувонч улашаётганини тушунасан.

    Чусовитина шу ёшига қарамай мантиқ ва табиат қонунларига зид равишда ҳали ҳам спорт мусобақаларида қизи тенгилар билан рақобат қилмоқда. Қаҳрамонимизнинг ўзи ёш билан боғлиқ саволларга қуйидагича шарҳ беради: «Спорт йўлакчасида ҳамма баробар: ёшинг 40 дами ёки 16. Чиқиш ва муносиб иштирок этиш керак. Кимгадир бувидек туйиляпманми? Унда етиб олинг!».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Токио—2020 мусобақасидан кейин Оксана фаолиятини якунлашини ва мураббийлик билан шуғулланишини айтганди. Бироқ ўйинлар қолдирилди ва Чусовитина келаси йили бўлиб ўтадиган Олимпиадада 46 ёшда бўлади. Олимпиаданинг сурилиши унинг мазкур мусоқабада иштирок этиш борасидаги қароридан қайтара олмайди: «Мендаги сабр икки йилга ҳам етади. Агар икки йил кейинга сурилса ҳам машғулотларда давом этаман, нима қилиб бўлмасин саккизинчи Олимпиадамда қатнашаман! Келажакка назар солар экансан, икки йилдан кейин Осиё ўйинлари, яна икки йил ўтиб Париж Олимпиадаси».

    Оксана Чусовитина фаолиятига оид статистика ва фактлар

    • МДҲ терма жамоаси сафида 1992 йилги Олимпиада чемпиони.
    • 2008 йилги Олимпия ўйинлари вице-чемпиони.
    • Уч карра Жаҳон чемпиони (1991 йилда жамоавий баҳслар (СССР терма жамоаси) ва эркин машқ, 2003 йилда таяниб сакраш).
    • Жаҳон чемпионатларида тўрт карра кумуш (1991, 2001, 2005 ва 2011 йиллар) ва 4 карра бронза медали (1992, 1993, 2002, 2006) соҳиби.
    • Таяниб сакраш бўйича Европа чемпиони (2008 йил), кумуш медал (2002) ва уч карра бронза эгаси.
    • Еттита Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи. Спорчи ушбу натижаси эвазига Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
    • Фаолиятини давом эттираётган вақтда номи спорт гимнастикаси Халқаро шон-шуҳрат залига киритилган ягона спортчи.

    19.06.2020, 16:43   Изоҳ (0)   22563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яраланган «шерлар» парвоз қилаётган «қалдирғочлар»га қарши. «Пахтакор» 19 июнь куни «Бунёдкор» билан жанг қилади

    19.06.2020, 16:06

    «Барселона» собиқ мураббийи Карлос Унсуэ бедаво касалликка чалинди

    19.06.2020, 13:13

    Ла Лига президенти: «Роналдунинг кетиши бизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади»

    19.06.2020, 12:12

    Роналдо футбол тарихидаги энг яхши 4 футболчи номини айтди

    19.06.2020, 11:21

    «Барселона»нинг икки ўйинчиси «Севилья»га қарши баҳсда майдонга туша олмайди

    19.06.2020, 10:28

    U-19 Осиё чемпионати сабаб Ўзбекистон Суперлигаси тақвимида ўзгаришлар юзага келади

    19.06.2020, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.