«Барселона» собиқ мураббийи Хуан Карлос Унсуэ бедаво касалликдан азият чекаётганини ҳақида маълум қилди.
53 ёшли мутахассисга ён томонлама амитрофик склероз ташхиси қўйилган. Ушбу касаллик вақт ўтиши билан мушак емирилиши ва фалажликка олиб келади.
Каталон клуби унга далда бериш мақсадида Twitter’даги саҳифасида шундай деб ёзиб қолдирди: «Хуан Карлос, биз сизни қўллаб-қувватлаймиз. Кучли бўл, мураббий».
Маълумот учун, Унсуэ футболчилик (дарвозабон) фаолияти давомида «Севилья», «Барселона», «Осасуна» ва «Тенерифе» жамоаларида тўп сурган. Футболчилик фаолиятини тугатгач, у 2003—2010 йилларда «Барселона» дарвозабонларига мураббийлик қилган.
2013 йилда эса «Сельта» клубида Луис Энрикега ёрдамчи бўлиб ишлаган. 2014 йилда у билан биргаликда «Барселона» бошқарувига келган. 2017 йилда мустақил иш бошлаб, «Сельта» мураббийи этиб тайинланганди. Унинг сўнгги клуби «Жирона» бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)