Испания Ла Лигаси Президенти Хавьер Тебас Криштиану Роналдунинг «Реал»дан кетиши ва Лионель Мессининг Испания чемпионатидаги иштироки ҳақида гапирди.
«Криштианунинг кетиши, Мадридни ранжитган бўлса-да, Ла Лигага деярли таъсир кўрсатмади. Биз йиллар давомида Ла Лига брендини алоҳида ўйинчилар мавқейидан кучлироқ қилиш устида ишладик.
Аммо Месси билан боғлиқ вазият умуман бошқача. Месси — футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. Бу борада омадимиз чопган, боиси у ҳар доим бизнинг лигамизда ўйнаган. Менимча, Мессининг кетиши сезиларли бўларди, айниқса, агар бошқа лигага ўтганида.
Лионель Месси — Испания футболининг рамзидир. Мен ундан фаолиятини чемпионатимизда якунлашини сўраган бўлардим. Мессининг кетиши фожиа бўлмайди, боиси биз усиз ҳам телевизион шартномалар имзолаймиз. Аммо энг асосийси унинг Ла Лигага бераётган қийматидир. Месси доимо бизни қойил қолдириб келади», — дейди Табас.
Маълумот учун, Криштиану Роналду 2009—2018 йилларда Испания Ла Лигасида («Реал») тўп сурган. Месси эса фаолиятини (2004 йилда дебют қилган, «Барселона») Испания чемпионатида бошлаган.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)