Govdeals аукциони орқали 22 йилдан буён 164,2 минг километр йўл босган Plymouth Grand Voyager сотувга қўйилди. Эски минивеннинг ўзига хослиги — у Америка махсус хизматига тегишли бўлган ва яширин кузатувларда фойдаланилган. Автомобиль салонида кузатиш учун мўлжалланган барча жиҳозлар мавжуд: перископдан тортиб телевизоргача, деб хабар беради Motor.
Кассетали эски Sony видеокамерасига қараганда минивен ичидаги жиҳозлар янги эмас. Машина ойналари қорайтирилган ва махсус панеллар билан ҳимояланган бўлиб, салонга қуёш нури тушмайди. Grand Voyager’нинг оддий автомобиллардан ягона фарқи — том қисмида махсус сигналнинг мавжудлигидир.
Минивен вақт таъсирида эскирган. Уни харид қиладиган инсон таъмирлаш учун яхшигина сармоя киритишга мажбур бўлади. Сотувчининг таъкидлашича, у автомобилга керакли бўлган барча эҳтиёт қисмларини қўшиб беришга тайёр.
Минивенга 160 от кучига эга 3,3 литрли V6 двигатели ўрнатилган бўлиб, у тўрт поғонали автоматик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.
Бошланғич нархи 500 доллар бўлган машина ҳозирда 2175 долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)