АҚШда 851 от кучига эга двигатель ўрнатилган Dodge Challengeр SRT Demon сотувга қўйилди. 2018 йилда ишлаб чиқарилган машинага бир кишигина эгалик қилган бўлиб, у 777 километр йўл босган. Минилган машина нархи 129 900 долларга баҳоланмоқда. Таққослаш учун, ушбу пулга иккита янги Challenger SRT Hellcat сотиб олиш мумкин, деб хабар беради Motor.
Сотувга қўйилган нусха қора рангга бўялган, ён томонида Demon рамзи туширилган ва қизил тормоз суппортлари ўрнатилган. Салон қора чарм ва алкантарадан ишланган бўлиб, хавфсизлик камари қизил рангда. Шунингдек, машинада иқлим-назорат ва Harman/Kardon аудиотизимидан тортиб ўриндиқларни истиш функциясигача мавжуд.
Challenger SRT Demon’ни 6,2 литрли HEMI V8 мотори ҳаракатга келтиради. Моделга соатига 60 мил (97 км/соат) тезликка эришиш учун 2,3 сония керак бўлади, чорак милни эса (403 метрни) соатига 225 км/соат тезликда 9,65 сонияда босиб ўтади.
Изоҳ (0)