• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Сардобани кемирган ҳайвонлар, COVID-19 дан 19 та ўлим, ИИВ ва «Шўрданак», шоир Авазбек Ўтар

    Ўтган ҳафта Сардоба сув омбори тўғони қулашига лаққа балиқларнинг дахлдорлиги ўрганилаётганди. Кейинроқ тулки ва каламуш каби кемирувчилар сабабчилигини Фанлар академияси ёрдами билан текширилгани айтилди. Бир нарса аниқ: Сардоба тўғонини ҳайвонлар қулатди. «Дарё»да ҳафтанинг энг асосий воқеалари шарҳини бошлаймиз.

    АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши оқибатида юзага келган фалокат сабабли ҳамдардлик билдирди. Трампнинг ёзишича, сув остида қолган уйлар, кўчирилган аҳоли, вайрон бўлган йўллар ва фермер хўжаликлари тасвирларини кўриш қалбни ларзага солади. «Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир».

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Шу билан бирга, коронавирусга қарши курашда биргаликда иш олиб борар эканмиз, ушбу мудҳиш пандемияга қарши чора-тадбирлар учун ёрдам бўйича сўровингиз тез фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаш учун маъмуриятимга кўрсатма бердим», деб хатини тугаллаган АҚШ президенти. Дональд Трамп ўз мактубида Сардобадаги фалокат оқибатларини бартараф этиш учун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID томонидан маблағ ажратилганини таъкидлаб ўтган.

    * * *

    ИИВчилар бу ҳафта турли воқеалар қаҳрамони бўлди. «Шўрданак» телекўрсатуви ижодкорлари акасининг формасини кийиб кўчага чиққан сохта ЙПХ ходимига пора бергани ҳақида ҳажвий кўриниш намойиш қилди. Бироқ бу комедия ИИВ ЙҲХББнинг иззат-нафсига тегиб, ҳажвчиларни узр сўрашга мажбурлади. Оқибатда ҳажвчи артистлар ГАИ ходимларидан видео орқали узр сўради. Унда «ГАИ ва милиция ходимлари устидан бундай ҳазил қилишимиз нотўғри, аслида. Ҳеч қайси ГАИ ҳайдовчини тўхтатиб пора олмайди. Ҳайдовчиларнинг ўзи ‘Отам касал, энам ўлиб қолди’, деб уларнинг раҳмини келтириб, нимадирлар қилади. ГАИнинг пул сўраши ҳаётда бўлмаган. Мен бирорта ГАИни ёмон демайман», деган «Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви актёри Раҳмонали Суробов.

    Фото: Google Photos

    Аммо Маданият вазирлиги бу ҳолга «маданият ва санъат соҳасида чекловлар қўйилса, у ҳеч қачон ривожланмайди», деб муносабат билдирди.

    Айтиш лозимки, ИИВ ходимлари тобора нозиклашиб кетмоқда. Аввалроқ Халқ артисти Юлдуз Усмонова ИИВдан узр сўрашга мажбур бўлганди. Бироқ яқин ўтмишда ИИВчилар ҳақида ҳазил саҳна асарлари учун кечирим сўраттириш урф эмас эди. Хусусан, марҳум қизиқчи Обид Асомовнинг инспектор Пультопдиев ҳақидаги 15 йил аввалги чиқиши энг томошабоп интермедиялардан бўлган.

    * * *

    Бу йили олий таълим квоталари миқдори сезиларли ошди. ОТМ бакалавриатига 2020–2021 йил учун қабул квоталари (кундузги, сиртқи ва кечки) сони ўтган ўқув йилдагига нисбатан 37 минг  550 тага ортган. Бу қарийб 37 фоиз кўпайди, деганидир. Шундай қилиб, 2020–2021-ўқув йили учун  кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар; сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар; кечки таълим шаклига – 5 025 нафар ўрин мавжуд.

    Фото: «Дарё»

    Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

    Ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам) қабул қилинади. Кейинги ўқув йилидан фақат давлат гранти квоталари белгиланади. Тўлов-контракт бўйича қабул квотасини ОТМлар мустақил белгилайди. Айтганча, сўхлик битирувчиларга ОТМларга киришда алоҳида 500 та давлат гранти квотаси ажратилган.

    * * *

    Қанчалик истамайлик, бу йилги дайжестларимиз коронавируссиз бўлмаяпти. Ўтган ҳафта коронавирус юқтирганлар сони кескин ортганини ёзгандик. 14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 051 нафарни ташкил этмоқда. Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозиргача 3910 нафар коронавирус инфекциясига чалинган шахс соғайган (жумладан, 36 киши 14 июнь куни соғайди), 19 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

    13 июнь куни 97 кишида коронавирус аниқланди. 11 июнь куни Enter Engineering компаниясининг 28 нафар ходими вирус юқтириб олди. Умидли хабар шуки, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин камайди. Коронавирусга тест топширганлар бир миллион кишига яқинлашиб қолди. Уй карантинида 26 960 нафар, стационар карантинда эса 22 497 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Ҳозиргача 19 нафар беморни COVID-19 ҳаётдан олиб кетди.

    Тошкентдаги карантин зоналари Yandex-харитада.

    Тошкентдаги карантин зоналари Yandex-харитада.
    Скрин: «Дарё»

    Коронавирусга замонавий технологиялар ёрдамида курашишга ҳаракат бормоқда. Яқиндагина Жанубий Корея ёрдами билан COVID-19 га қарши мобил иловаларини яратиб, трекинг усулини жорий этиш режалаштирилди. Бу илова коронавирусга чалинган беморнинг ким билан мулоқот қилгани ва қайси ҳудудларда бўлганлигини аниқ кўрсатиб беради. Корейслар бу усулдан фойдаланишни анча олдин бошлаган.

    * * *

    Асли вазифаси фуқаро ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш ва тартибни сақлаш бўлган Ички ишлар ходимлари бу ҳафта навбатдаги жирканч амални содир қилдилар. 11 июнь куни Андижондаги шифохонада фуқаро А. Абдукаримов дунёдан ўтди. Уни «дунёдан ўтди» эмас, «зарбалар натижасида ўлдирилди», деб айтиш тўғрироқ бўлади. Чунки Андижон ИИБ ходимлари унга бир неча кун руҳий ва жисмоний тазқий ўтказиб қийноққа солган эди. Оқибатда А. Абдукаримовнинг соғлиғи ёмонлашгач, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган. Бироқ тиббий ёрдам кор қилмаган.

    Фото: Google Photos

    Жабрланувчининг комада ётган ҳолати видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгач, 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Telegram-каналида «2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А. Абдукаримов тан жароҳатлари билан келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимларига нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган», дея хабар берди.

    Ажабланарлиси, ушбу видео тарқалгачгина  ИИБ ходимларига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилди. Давлат идораларида орқа сана («задний число») билан иш кўриш оддий ҳолат бўлгани учун «иш» очилишига видео тарқалиши сабабчи бўлган деб тахмин қилиш мумкин. Қизиқ, видео тарқалмаганда бир одамнинг умрига зомин бўлганлар жазосиз юраверармиди?

    Эслатиб ўтамиз: ўтган ойда бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова «2019 йилда 16 киши қийноққа солишда айбланиб қамалган, уларнинг аксари ИИВ ва ДХХ ходимлари», деб баёнот берган эди.

    * * *

    2019 йилнинг сўзи бўлган «инновация» атамасини тилга оламиз. Президентнинг 2017 йил 29 ноябрдаги фармонига мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилган эди. Ўша йили декабрда бу янги идора учун бино қуриш бошланганди. Беш қаватли бино замонавий фан ютуқларига мослаб лойиҳалаштирилган бўлиб, унинг битиши шу ҳафтага тўғри келди. Биринчи қаватда кўргазмалар зали, амфитеатр, ёш ихтирочилар хонаси, ахборот бўлими, электрон кутубхона, қаҳвахона, фуқаролар қабулхонаси жойлашган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иккинчи қаватда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, робототехника ва мехатроника, интернет дастурлари бўйича замонавий лабораториялар ташкил этилган. Илмий-техник ахборот маркази, ЎзМУ ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази, стартап хоналари учинчи қаватда жойлашган. Юқори қаватлардан вазирлик ходимлари учун кабинетлар, анжуман заллари ўрин олган. Бу ерда аэрокосмик тадқиқотлар ва 3D прототиплаштириш бўйича ўқув лабораториялари ҳам фаолият кўрсатади. Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.

    Ушбу вазирликдан халқ хўжалигида инновацион ўзгаришларни кутиш мумкинми? Бу саволга дарҳол ижобий жавоб бериш қийин. Инновация бу ихтиро ёки кашфиёт эмас, татбиқ қилиш мумкин бўлган ва татбиқ қилинган соҳанинг самарадорлигини оширувчи янгиликдир. Инновация вужудга келиши учун илм-фан, таълим ва саноат туташиши зарур. Табиийки, бу борада тизимдаги реал ҳолат келгусидаги ишларда ҳам ўз аксини топади.

    * * *

    Аслида, дайжестимизда шоу-бизнесчиларни деярли тилга олмаймиз. Бироқ Аваз Олимов исмли қўшиқчининг саҳнада бошловчига одобсизларча берган танбеҳи бу ҳафта санъат мухлисларининг ҳафсаласини пир қилгани учун тилга оламиз. Миллий эстрада йўналишида куйловчи хонанданинг исмини бошловчи тоқ айтган, шекилли, Олимов унга «Мазги, менинг исмим Авазбек, Аваз эмас, Авазни боғчада айтилади, ж****», дея қаттиқ уришган ва овоз микрофон орқали эшитилган.

    Фото: Telegram / Файзбогуз

    Атиги тўққиз сонияли видеодаги қўшиқчининг ўзини тутиши кузатувчиларнинг қаттиқ танқидига сабаб бўлди. Бекор ўтирган томошаталаб ва мемчилар дарҳол Аваз Олимов мавзусига ўтди. Барча ўз исмига «бек» қўшиб айтилишини кинояомуз талаб қила бошлади. Хива хонлигида яшаган ўзбек демократ шоири Аваз Ўтар расмининг остига Авазбек Ўтар деб ёзиб қўйишди (биз эса хонанда исмидан «бек»ни тушириб қолдирдик).

    «Дарё»да қолинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг. Карантин талабларига риоя қилинг.

    14.06.2020, 20:55   Изоҳ (0)   208705
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 19 та янги савдо-кўнгилочар мажмуаси қурилади

    14.06.2020, 20:17

    Сирдарё вилояти ҳокимлиги: Сардоба фожиасидан зарар кўрмаган ўнлаб фуқаролар 40 млн сўмлик сертификат талаб қилган

    14.06.2020, 18:53

    Президент Администрацияси таълим шўъбаси мудири халқ таълими вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланди

    14.06.2020, 18:15

    Андижонда фуқаро ИИБдаги қийноқдан сўнг вафот этгач, беш киши ишдан олинди, 19 киши жазоланди

    14.06.2020, 17:52

    Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ишдан олинди. Бир неча кун аввал унинг ходимлари қийнаган фуқаро вафот этган

    14.06.2020, 17:30

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5000 дан ошди. Беморлар етти соатда 57 кишига кўпайди

    14.06.2020, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.