Усмон Шарифхўжаев Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Усман Шарифхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таълим шўъбаси мудири лавозимидан озод этилган, дейилади хабарда.
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида 2018 йил ноябрь ойидан 2020 йил февралигача Алишер Умаров фаолият юритган. У 2020 йил 14 февраль ойида Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 10 июнда Рустам Каримжонов халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)