«Барселона» собиқ ҳужумчиси Самюуэль Это’O Каталония клуби форварди Лионель Мессининг ўйинига юқори баҳо берди.
«Лео — футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. Мен ҳар доим Месси билан маслаҳатлашган ҳолда янги ўйинчиларни танлаган бўлардим, шунда у ёнида кимни кўришни истаётгани аниқ бўларди.
Мессига ёрдам бериб туриш керак. Ҳозир Лео 25 ёшли йигит каби кўп югура олмайди, аммо баъзида буни уддалаяпти. Биз «Барселона» мухлислари, Мессининг ўйиндан завқланиши учун уни кучли футболчилар билан таъминлашимиз зарур. Лео 70 ёшгача ўйнаши керак, шунда биз унинг футболидан имкон қадар кўпроқ завқ олган бўлардик», — дейди Это’O.
Маълумот учун, Мессининг ҳисобида 6 та «Олтин тўп» соврини бор, Криштиану Роналду эса бу совринни 5 марта қўлга киритган. Футбол тарихида бошқа ҳеч ким бу совринни уч мартадан ортиқ қўлга киритмаган.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)