UFC собиқ жангчиси, ҳозирда эксперт ва таҳлилчи сифатида фаолият юритаётган Чейл Соннен Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасида реванш жангининг нима сабабдан ташкил этилмаганини изоҳлади.

Сонненнинг сўзларига кўра, бу баҳснинг амалга ошмай қолишига асосий сабаб — нотўғри вазн тоифасининг танлангани бўлган.
Ҳабиб – Конор реваншини кўролмаганимизнинг сабаби шундаки, улар тўғри вазн тоифасини танламади. Агар 70,3 кг ўрнига 77,1 кг вазнда жанг қилишганда, бу баҳс албатта ташкил этиларди.Худди шунга ўхшаш вазият яқинда Ислом Махачев билан ҳам содир бўлди. Унинг фаолиятини худди Ҳабибда бўлгани каби 70,3 кг вазн тоифасида давом эттиришга мажбурлаш ёки уни 77,1 кг тоифасига ўтказишга рухсат бериш мумкин. Аммо у доимий равишда вазн ташлаб жанг қилишга қодир эмас. Бу — аралаш жанг санъатидаги энг қийин жараёнлардан бири, — дея таъкидлади Соннен WiseNuts YouTube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор 2018 йилда UFC тарихидаги энг машҳур жанглардан бирида тўқнаш келган эди. Ўша жангда Ҳабиб тўртинчи раундда бўғиш усули билан Конорни мағлубиятга учратган.
Изоҳ (0)