• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қашқадарё

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистонда Ички ишлар ходимларининг кимнидир сўкканини, урганини, ҳатто тепгани-ю, ўлдириб қўйганини эшитганмиз. Яхши биламиз. Аммо ИИБ ходимларининг ҳомиладор аёлга қўл кўтаргани ёки унинг кетига тепгани билан боғлиқ ҳолатга дуч келмаганмиз. Қарши шаҳрида яшовчи аёл у билан шундай ҳолат рўй берганини иддао қилмоқда. “Дарё”нинг навбатдаги мақоласи ана шу ҳақда.

    Қашқадарёлик Марҳабо Боймуродова таҳририятга мурожаат қилиб, Қарши шаҳрида ИИБ ходимлари ва мулозими унинг ҳомиладор ҳолига қарамай қўл кўтаргани, тепгани ва бўғиб, зўравонлик қилганини айтмоқда.

    Marhabo Boymurodova.
    Марҳабо Боймуродова
    Фото: “Дарё”
    2025 йилнинг 13 июнь куни бир аёл билан ўзаро муҳокамамиз бор эди. Ўша бўйича мени ноҳақ, ҳеч қанақа фактларсиз, ясама, сохта фактлар билан ички ишлар бўлимига олиб боришди. Ва у ерда ўша Фаррух Ибрагимов — ички ишлар бўлими бошлиғи, мени судраб урди. Ҳар хил гаплар билан ҳақорат қилди. Шунчалик бақириб ҳақорат қилдики, унинг овози кўчанинг нариги ёғига эшитилди, ички ишлар бўлимини тутиб кетди. Мен бу бўйича 1102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, мурожаат қолдирдим. Хизмат текшируви ўтказишларини сўрадим, талаб қилдим, лекин натижа йўқ, дейди у.

    Аёлнинг билдиришича, воқеа 2025 йилнинг 13 июнь куни Қарши шаҳар ИИБга тегишли биноларда содир бўлган.

    Ўша куни уйимга икки нафар жиноят қидирув ходимлари боришган. Бировининг исми Жасур, иккинчиси эса Сирож бўлган. Буни кейинроқ онамдан сўраб билганман. Улар уйга келиб, онамни ҳақорат қилишган. Ҳаммаси камера ва видеоёзувга тушган. Ўша видеоёзувларни олиб, бу бўйича мурожаат қилдим. “Интизомий чора кўрилди”, дейишди. Мени онамдан ҳақорат қилиб, онадан сўккан одам қандай қилиб оддий интизомий чора билан қутулиб кетиши мумкин? Оддий фуқаро биронтасини сўкса, 15-20 миллион жарима тўлайди, лекин ички ишлар ходимига ҳамма нарса мумкинми?, дейди Боймуродова.

    Мурожаатчи Қарши шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Фаррух Ибрагимов уни бошқа бир фуқародан узр сўрашга мажбур қилганини, буни рад этгани учун калтаклаганини айтмоқда.

    Мени Ички ишлар бўлимига олиб боришган куни бошқарма бошлиғи менга босим ўтказди. “Сен билан тортишган аёлдан тиз кўчиб кечирим сўрайсан ”, деди. Рад этганим учун, мени судраб, орқамга тепиб, хонасига кирмоқчи бўлганимда, ҳамма жойимни кўкартириб урди. Мен ўша ерда ҳушимдан кетиб қолганман. Тез ёрдам дарҳол чақирилмаган, орадан тўрт-беш соат ўтгандан кейингина чақиришга мажбур бўлишган. Мен ўшанда икки ойлик ҳомилам ва қўлимда етти ойлик фарзандим бор эди. Шунга қарамасдан мени бир кун ўша ерда вақтинча сақлаш хонасида сабабсиз, асоссиз сақлаб ўтиришди. Фаррух Ибрагимов 48 соатгача ушлаб ўтиришга ҳаққим бор, мен бошлиқман, деди. Эртаси куни судга олиб чиқишди ва бўйнимга учта-тўртта модда билан жарима қўйиб беришди. Ўн кун ичида апелляцияга топширдим ва суд апелляцияси менинг апелляциямни қаноатлантирди. Менинг шикоятларимни фактли ва асосли деб топди, дейди у.

    Маълум бўлишича, Марҳабо Боймуродова Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2025 йил 14 июндаги қарорига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 2022-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) билан айбли деб топилиб, 9 млн 375 минг сўм жаримага тортилган. Ушбу суд қарори Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 10 июль кундаги қарори билан бекор қилинган.

    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчи дастлабки суд инстанциясидаги майда безорлик, ИИБ ходимининг қонуний топшириғига бўйсунмаслик ва ёлғон ахборот тарқатгани ҳақидаги иқрорларини ИИБ ходимлари босими билан тан олганини қўшимча қилмоқда.

    ИИБнинг Азамат исмли ходими шунақа топшириқ берди. Ҳаммасини бўйнингга олсанг чиқасан, бўлмаса яна олиб қоламиз деди, дейди аёл.

    Марҳабо Боймуродова суд қилингач, ҳақ-ҳуқуқни тиклаш учун адвокат ёллаган. Суд экспертизага мурожаат қилган. Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қашқадарё филиали эксперти Зафар Бўтаевнинг 2025 йил 24 июндаги хулосасида мурожаатчининг танасида қонталашлар борлиги маълум қилинган.

    Фото: “Дарё”
    Кўрикдан ўтувчининг танаси текшириб кўрилганида иккала елка ўрта учлиги, ички юзаси, чап елка билак бўғими ташқи, чап думба юқори, иккала сон соҳалари қонталашлари кўринишидаги тан жароҳатлари аниқланди. Мавжуд тан жароҳатлари бирор бир ўтмас, қаттиқ жисм натижасида юзага келган, дейилади эксперт хулосасида.
    Фото: “Дарё”

    Мутахассис фикрига кўра, ушбу тан жароҳатлари экспертиза қилинишидан олдин 2-6 кун оралиғида орттирилган.

    Фото: “Дарё”

    “Дарё” мурожаатчининг иддаоларига аниқлик киритиш учун Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова билан суҳбатлашди.

    Ирода Расулова
    Фото: Қашқадарё ИИБ
    Мурожаатчи ёлғон маълумот берган. Ҳозир Фаррух Ибрагимов билан гаплашдим. У ўша аёл билан юзма-юз келмаганини айтди. Қолган икки нафар ходимга чора қўлланилгани ҳақидаги маълумот ҳам ёлғон, дейди бошқарманинг ОАВ билан ишловчи масъули.

    Ирода Расулова журналистнинг “Фаррух Ибрагимов 2025 йилнинг 13 июнь куни бошқармага олиб борилган Марҳабо Боймуродова билан кўришмаганми?”, дея берган саволига “бунинг аниғини билмайман” деб жавоб қайтарди. Фаррух Ибрагимов билан мулоқот қилиш ҳақидаги сўровимиз эса рад этилди.

    Ҳаёт Шамсутдинов
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Дарё” журналисти ушбу мақолани тайёрлаш давомида суд қарори билан ушбу иш Қарши шаҳар прокуратурасига қайтарилганини билгач, унинг тақдири билан ҳам қизиқди. Ва прокурор хулосаси қандай бўлганини билиш учун Бош прокуратура ахборот хизматига алоқага чиқди. Бироқ Ҳаёт Шамсутдинов ҳозирча бунга аниқлик киритмади.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    9 август, 16:20   Изоҳ (0)   2178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ИИБ#Қарши#калтаклаш#Қашқадарё#прокурор#мурожаат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55

    “Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 9 август, 21:25

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва халқини тарихий воқеа билан қутлади

    Ўзбекистон | 9 август, 20:59

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Гўзаллик | 9 август, 20:55

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг энг яхши романтик комедиялари

    Кино | 9 август, 19:55

    Шавкат Мирзиёев қурувчиларни касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон | 9 август, 19:47

    “Энди президентликка номзодимни қўймайман” — Беларусь президенти

    Дунё | 9 август, 19:35

    “Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

    Спорт | 9 август, 19:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.