• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Кеча, 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон Вашингтонда тинчлик декларациясини имзолади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур масала юзасидан баёнот берди.

    Foto: Associated Press
    Фото: Associated Press

    Маълум қилинишича, Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларида муҳим натижага эришилганини олқишлайди.

    “Куни кеча Вашингтонда тарихий қўшма декларациянинг имзоланишига Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси етакчиларининг кучли сиёсий иродаси ва қатъияти, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари президентининг фаол тинчликпарвар саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди, деб ҳисоблаймиз. Барча томонларнинг кўп йиллик можарони бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Ишончимиз комилки, Жанубий Кавказда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликнинг имкон қадар тезроқ ўрнатилиши кенг минтақамиздаги барча халқлар манфаати учун йирик транспорт ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади”, дейилади вазирлик баёнотида.

    Маълумот учун, қирқ йиллик можародан сўнг Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Никол Пашинян ва Илҳом Алиев Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокида тинчлик декларациясини имзолади. Декларацияда аллақачон келишилган тинчлик шартномасини имзолаш ва ратификация қилиш жараёнини тезлаштириш зарурлиги таъкидланган.

    Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Вашингтонда шартномани парафлади, яъни келишилган матнни тасдиқлади. Декларацияда минтақада алоқаларни тиклаш муҳимлиги ва Озарбайжоннинг асосий ҳудуди билан унинг эксклави Нахичеван ўртасида Арманистон ҳудудидан, унинг Эрон билан чегараси бўйлаб ўтадиган транспорт йўлагини яратиш масаласи ҳам кўтарилган.

    Foto: Associated Press
    Фото: Associated Press
    “Бугун биз Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатмоқдамиз ва янги буюк тарихни ёзмоқдамиз”, деган Озарбайжон президенти.

    Арманистон бош вазири эса бу келишув “тинчлик бобини очиши”ни билдирган.

    “Биз ўтмишдагидан яхшироқ тарих учун пойдевор қўймоқдамиз”, дея қўшимча қилган у.

    “Бу давлатлар жанговар ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш, савдо-сотиқ, саёҳат ва дипломатик алоқаларни қайта тиклаш, бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш мажбуриятини олмоқда”, деган Трамп икки раҳбар билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида.

    “Улар шунча йиллар давомида жуда азоб чекишди, кўпчилик, жумладан Европа Иттифоқи, руслар ечим топишга уринишди, лекин натижа бўлмади. Аммо ушбу келишув туфайли биз ниҳоят тинчликка эришишга муваффақ бўлдик”, деб таъкидлаган Америка президенти.

    Уч томонлама учрашув давомида Арманистон ва Озарбайжон “Трампнинг халқаро тинчлик ва фаровонлик йўлаги” деб номланадиган йирик транзит йўлагини барпо этишга келишиб олишган. У Арманистон ҳудуди орқали Озарбайжонни унинг Бокуга иттифоқчи бўлган Нахичеван минтақаси билан боғлайди.

    Оқ уй матбуот котиби Анна Келлининг таъкидлашича, янги транзит йўлаги “Арманистон ва унинг халқи суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилган ҳолда тўсиқсиз алоқани таъминлайди”.

    Озарбайжон ва Нахичеванни Арманистон ҳудудининг 32 километрлик қисми ажратиб туради.

    Боку учун йўлак Нахичеван билан тўғридан-тўғри қуруқлик алоқасини таъминлайди, Туркия билан муносабатларни мустаҳкамлайди ва инфратузилма дипломатияси орқали урушдан кейинги ютуқларни мустаҳкамлайди.

    9 август, 17:46   Изоҳ (0)   414
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг энг яхши романтик комедиялари

    Кино | 9 август, 19:55

    Шавкат Мирзиёев қурувчиларни касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон | 9 август, 19:47

    “Энди президентликка номзодимни қўймайман” — Беларусь президенти

    Дунё | 9 август, 19:35

    “Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

    Спорт | 9 август, 19:31

    Танқид ва гумонларга дуч келган машҳур турк жуфтликлари

    Кино | 9 август, 19:01

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

    Ўзбекистон | 9 август, 18:26

    “АҚШ ҳарбийлари мамлакатга киритилмайди” — Мексика президенти

    Дунё | 9 август, 18:15

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.