Disney студияси Pixarънинг машҳур “Чақмоқ Маквин” анимацион фильми асосида сериал суратга олишга рухсат берди. Deadline’нинг хабар беришича, қаҳрамонларга овоз берган барча актёрлар янги лойиҳада ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади.

Сериалда Маквин ва Метрнинг Радиатор Спрингс шаҳридаги янги саргузаштлари тасвирланади. Бош қаҳрамонларга Оуэн Уилсон, Боб Питерсон ва Жон Ратзенбергер овоз беради. Уларга Леа Льюис ва Юрий Ловентал ҳамда янги қаҳрамон — Мисс Блинкерга овоз берадиган Шерил Ли Ралф қўшилади.
“Чақмоқ Маквин” франшизаси учта асосий фильм, иккита самолётлар ҳақидаги спин-офф ва бир нечта сериаллардан иборат.
Франшизанинг асосий таркибий қисмлари:
“Чақмоқ Маквин” (2006) — оригинал фильм, АҚШда очилиш ҳафталигида 60,1 миллион доллар даромад келтирган ва умумий даромади 462 миллион долларга етган;
“Чақмоқ Маквин 2” (2011) — пойгачиларнинг халқаро саргузаштлари ҳақида, бутун дунё бўйлаб 560 миллион доллардан ортиқ атрофида даромад олган;
“Чақмоқ Маквин 3” (2017) — бюджети тахминан 175 миллион доллар, глобал даромади 383,9 миллион долларни ташкил этган.

Бундан ташқари, Disney “Қасоскорлар: Энг қудратли дўстлар” (Marvel’s Avengers: Mightiest Friends) мультсериалини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, бу Marvel’нинг мактабгача таълим аудиториясига мўлжалланган биринчи серияси бўлади.
Иккала сериал премераси 2027 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)