• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Рамосдан Азаргача. Жозе Моуриньо билан муроса қилолмаган футболчилар ҳақида

    Жозе Моуриньо – бу деярли ҳеч кимни ўз шахсига бефарқ қолдирмайдиган футбол мураббийи. Златан Ибрагимович каби кибрли футболчи Жозе учун ўлишга ҳам тайёрман деса, яна қайсидир футболчиларнинг уни кўришга кўзи йўқ. Ва бунинг асосли сабаблари бор...

    Қуйида «футболдаги энг катта ярамас» номини олган Жозе Моуриньо билан муроса қила олмаган футболчилар ҳақида сўз юритилади.

    Эден Азар

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Аслини олганда, Жозе Моуриньо бельгиялик футболчига ўзини намойиш этиши ва ҳозирги даражасига етишишига яхшигина ёрдам берганди. Португалиялик мутахассис «Челси» мураббийлигига қайтгач, Эден анча самарали ва жамоанинг муҳим ўйинчисига айланганди. Аммо 2014/15 йилги чемпионлик мавсумидан кейин Моуриньо ва Азар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Буларнинг барчасига сабаб, Азарнинг жароҳат олиши ва мураббийнинг истагига қарши майдонни тарк этиши бўлганди. 2015 йилнинг декабрь ойида Моуриньо вазифасидан озод этилади ва узун қулоқ гапларга кўра, бу қарорда «Челси»нинг икки футболчиси Сеск Фабрегас ва Эден Азарнинг таъсири кучли бўлган. Тўғри, кейинроқ Азар Моуриньонинг тактикасини тушунганини ва уни яхши мураббий деб ҳисоблашини айтганди, аммо вақтни ортга қайтариб бўлмас экан, бунинг нима фойдаси бор?

    Вильям Галлас

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Франциялик ҳимоячиси Моуриньога «Челси» таркибида икки марта Англия чемпионатида ғолиб бўлишга ёрдам берган, аммо кейинроқ уларнинг муносабатлари кескинлашиб кетади. Жозе Вильямни чап қанот ҳимоясида ўйнатади, Вильям эса ўзига яхши таниш бўлган ҳимоя марказида тўп суришни хоҳларди. Натижада, Галлас мавсумолди йиғинларида саботаж қилиш орқали ўзини бошқа клубга сотиб юборишларини сўрайди. Ҳатто, Галлас Моуриньога агар қўйиб юбормаса, ўз дарвозасига тўп киритишини айтган экан. Натижада Жозе орқага чекинади, футболчи эса «Арсенал»га йўл олади. Кейинчалик, Вильям Жозени ўзи билан бирга ишлаган энг яхши мураббий деганди. Аммо бу унинг фаолиятини тугаганидан кейин эди. Ким билсин, эҳтимол, у бу сўзларни кўз кўзга тушганида ноқулай аҳволга тушиб қолмаслик учун айтгандир.

    Рикардо Куарежма

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2008 йилнинг ёзида Куарежма «Барселона»дан «Интер»га кўчиб ўтади, у ерда уни ҳамюрти Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи кўришни хоҳлаганди. Аммо футболчи Италияда муваффақиятли ўйин кўрсата олмайди. Ҳатто, мавсум якунида Куарежманинг трансфери энг катта хато бўлгани таъкидланади. Куарежма фаолиятидаги ушбу босқични ёдга олишни хоҳламаслигини ва «Интер»га ўтиш ҳаётидаги энг ёмон қарор бўлганини таъкидлайди. Ўз навбатида, Куарежма Моуриньони ҳам унутмади ва нима сабабдан асосий таркибда унга ишонч билдирмаганини тушуниб ета олмаганини айтган. Чунки Жозенинг ўзи Куарежмани қўярда-қўймай Миланга таклиф этганди.

    Люк Шоу

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иқтидорли, аммо жароҳатларга мойил бўлган Люк Шоу Моуриньодан анча олдин «Манчестер Юнайтед»га келганди, аммо португалиялик мутахассис келиши билан унинг «қизил иблислар» сафидаги келажаги шубҳа остида қолди. Жозе Шоуни танқид қилишдан чарчамасди ва буни очиқчасига қиларди. Матбуотда Шоунинг қобилияти «Манчестер Юнайтдед» даражасига мос эмаслиги ҳақида Жозенинг шарҳлари мунтазам пайдо бўла бошлади. Кейинроқ эса Шоунинг «Олд Траффорд»ни яқин орада тарк этиши тўғрисида жуда кўп гапирилди, аммо охир-оқибат «Манчестер Юнайтед» Моуриньонинг ўзига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. Люк Шоу эса ҳамон клубда ва асосий таркибга киришга ҳам муваффақ бўлган.

    Кевин де Брюйне

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2013 йилнинг ёзида Кевин де Брюйне «Вердер»да ижарада ўтказган ажойиб мавсумидан кейин «Челси»га қайтди. Худди шу вақтда Моуриньо ҳам Лондонга қайтганди. У Кевинга асосий таркибдан жой ваъда қилиб, уни жамоада олиб қолади. Де Брюйне ишонди ва қолишга қарор қилди, аммо қайсидир маънода алданганди. Олти ой давомида у Премьер Лигада атиги учта ўйинда майдонга тушади. Моуриньо асосан бошқа ижрочиларга имкон берарди. Вақт ўтиши билан Моур нима сабабдан де Брюйне ўйнамаяпти, деган савол билан кўмиб ташланди, Жозе эса бунга жавобан бельгияликнинг ўйинларга тайёр эмаслигини айтганди. Де Брюйне эса бунга тоқат қила олмади ва ўзини трансферга қўйишларини сўради. «Челси» мухлислари ярасини янгиламаслик учун воқеаларнинг кейинги ривожи, Кевиннинг «Вольфсбург»даги ажойиб фаолияти ва унинг «Манчестер Сити» етакчиларидан бири айлангани ҳақида яхшиси гапирмаган маъқул.

    Давид Луис

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бразилиялик марказий ҳимоячи Жозе Моуриньо келгунига қадар «Челси»нинг асосий ўйинчиларидан бири эди. Жозе эса Луисни ўз позициясига нисбатан ҳаддан зиёд ҳужумкор футболчи деб топди. Моуриньога кўпроқ интизомли ва ҳатто маълум даражада фақат ҳимоя билан чекланадиган ҳимоячилар керак эди, шунинг учун Давид Луис асосий ўйинчи ролини йўқотди ва кейинчалик ПСЖга сотиб юборилди. У Моуриньо кетгач, яна Лондонга қайтганди.

    Икер Касильяс

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Реал» академиясининг тарбияланувчиси Икер Касильяс Мадридлик мухлислар учун том маънода бут эди, аммо у ва Жозе ўртасидан«қора мушук ўтади». Дастлаб Касильясга Моуриньонинг «Реал» ва »Барселона« қарама-қаршилигида Мадрид клубининг рақобатбардош эмаслиги ҳақида гапиргани ёқмаган бўлса, навбатдаги «Эль-Класико» олдидан матбуотда «Реал» таркиби тарқалиб кетади.

    Моур эса бунда телевидениеда ишлайдиган Икернинг қайлиғи Сара Карбонеродан шубҳаланади. Бундан ташқари, дарвозабон каталонияликларнинг баъзи футболчилари хусусан, Хави ва Пуйоль билан яхши муносабатда бўлган. Улар ўзаро суҳбатлашарди, Моуриньо эса майдонда Мадрид ва Барселона ўртасидаги ҳақиқий жангни кўришни хоҳлаган. Икернинг Хави ва Пуйоль билан илиқ муносабатлари Жозе томонидан хиёнат деб баҳоланди. Касильяс захира дарвозабони бўлишдан чарчади ва маълум вақтдан сўнг яна футбол қувончини ҳис этиш учун «Порту»га кетишга мажбур бўлди.

    Пепе

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Аввалига Моуриньо Пепега бўлган ишончи юқори эди ва унинг ўйин услубидан жудаям мамнун эди. Аммо Жозе ва Икер Касильяс ўртасида можародан кейин ҳимоячи кутилмаганда Икерни қўллаб-қувватлади ҳамда матбуотда Моуриньони очиқчасига танқид қилиб, унинг дарвозабонга нисбатан хатти-ҳаракатларини адолатсиз дея таърифлади. Жозе эса бу сўзларни душманлик сифатида қабул қилди ва ёш Рафаэл Варанга кўпроқ ишонч билдира бошлади. Фақатгина Жозе «Челси»га кетганидан сўнг Пепе ўз ўрнига қайтади.

    Серхио Рамос

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ва, албатта, Серхио Рамос...

    2013 йилдаги Жозе Моуриньо ва Серхио Рамос ўртасидаги келишмовчиликни ёдга олмаслик мушкул. Ўшанда «қироллик клуби» сардори клуб президенти Флорентино Пересга шарт қўйганди. Танла! – у ёки мен. Шу билан бирга, Серхио унга «Реал»нинг бир қатор асосий ўйинчиларининг ҳам тарк этиши мумкинлигини айтган. Шу боис Жозеда ўз лавозимини сақлаб қолиш имконияти жуда паст эди. Ўшандан бери Рамос Моуриньони эсламасликни афзал кўради. 2019 йилнинг кузида Зиданнинг истеъфоси ва Жозенинг қайтиши ҳақидаги миш-мишлар матбуотда пайдо бўлганида, Рамос биринчилардан бўлиб Зиданнни қўллаб-қувватлаганди. Шубҳасиз, Рамосда яна Жозе билан бирга ишлаш режаси бўлмаса керак.

    Педро Леон

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўн йил аввал Педро Леон исмли умидли вингер бўлган. «Реал» уни «Хетафе»дан 10 миллион еврога харид қилганди. Моуриньо эса ўшанда эндигина Мадрид клубига келганди. Афсуски, Моур ёш йигитчага ўзини кўрсатиш имкониятини бермади. Жозе ҳатто, уни жамоа машғулотларидан четлатгани ва бу билан унинг биринчи жамоа билан ишлашга тайёр эмаслигини айтгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Педро Испания радиоларидан бирига берган интервьюсида Моуриньо бир вақтлар уни умуман майдонга туширмаслигини ва ҳаттоки, жамоа самолёти қуласа-ю ва фақатгина Леон тирик қолган тақдирда ҳам уни ўйнатмаслигини айтган экан. Жозе гарчи ўзи ҳақидаги салбий фикрларга ўрганиб қолган бўлса ҳам, бу гапларидан со​‘​нг футболчи билан кейинги муносабатлари ҳақида ўйлаганмикан?

    Билол Эркин таржимаси

    Манба

    Бошқа мақолалар:

    • Ди Мариядан Мюллергача. 2019/20 йилги футбол мавсумининг соядаги етакчилари ҳақида
    • Унинг олдида Валуев ҳам митти одамдек кўринган бўларди. Дунёнинг энг баланд бўйли боксчиси ҳақида кичик ҳикоя
    • Бруну Фернандеш — жаҳон футболининг навбатдаги юлдузи. Нега?
    • Роналду ва Месси даври тугамоқда. Яқин 10 йилликнинг бош юлдузи ким бўлади?

    12.06.2020, 06:50   Изоҳ (0)   37202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шукрулло Исроиловдан Шерали Жўраевгача. Одил Аҳмедов талқинига кўра ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан иборат футбол рамзий терма жамоаси

    11.06.2020, 22:14

    XXI асрнинг энг яхши спортчилари аниқланди. Месси яна Роналдуни ортда қолдирди

    11.06.2020, 21:14

    Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасида жанг бўлиб ўтиши тасдиқланди

    11.06.2020, 20:15

    Осиё қитъасидаги бир қатор футбол мусобақаларининг муддати ўзгартирилди

    11.06.2020, 19:39

    Роналду ёки Месси? Олимлар кимнинг кучлироқ эканлигига ойдинлик киритди

    11.06.2020, 19:02

    Шота Арвеладзе: Менгача «Пахтакор» ўйинларида стадионга 500—900 томошабин келган, ҳозирда эса — 20 минг

    11.06.2020, 18:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.