• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти билан банкнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларини муҳокама қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан муносабатларида кейинги йилларда юксак даражага эришилгани ва самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

    Қайд этилишича, «Йўл харитаси» ва ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича стратегияси биргаликда амалга оширилиши туфайли бугун ушбу банк мамлакатда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашга қаратилган устувор дастур ва лойиҳаларни илгари суришда муҳим шериклардан бирига айланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, бугунги кунда лойиҳалар портфели қарийб 1,2 миллиард долларни ташкил этиб, барча устувор йўналишларни қамраб олган. Ажратилаётган маблағларнинг учдан бир қисми хусусий сектор ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, шу жумладан республикада коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини камайтиришга йўналтирилмоқда. Бундан ташқари, томонлар умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган янги лойиҳа таклифларини кўриб чиқмоқда.

    «Банк экспертлари Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклиги, капитал бозорини ривожлантириш, банк тизимини ислоҳ қилиш ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари бўйича қонун ҳужжатлари ва стратегик ташаббусларни ишлаб чиқишда ҳам фаол иштирок этди», — дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, ЕТТБ Тошкентдаги ваколатхонасини кенгайтирди, Андижон шаҳрида офисини очди. Келгуси йилда Урганч шаҳридаги офис ўз ишини бошлаши кутилмоқда.

    Ўзбекистон Президенти ҳамкорликнинг амалий натижалари ҳақида сўз юритар экан, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ва бу борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун Сума Чакрабартига самимий миннатдорлик билдирди.

    Етакчи халқаро молиявий институт раҳбари бундай шаклдаги учрашувнинг ташкил этилгани учун чуқур миннатдорлик билдириб, банк Ўзбекистонда амалга оширилаётган янги ислоҳотлар йўлини ва Марказий Осиёдаги минтақавий сиёсатни ҳар томонлама, шу жумладан, лойиҳалар портфели ва молиявий-техник кўмак ҳажмини кенгайтириш орқали қўллаб-қувватлашда қатъий эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сума Чакрабарти Сирдарё вилоятидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатда пандемия кенг ёйилишининг олдини олиш бўйича кўрилган комплекс чора-тадбирларни юксак баҳолади.

    Видеомулоқот чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари батафсил кўриб чиқилди. ЕТТБнинг давлат корхоналарини трансформация қилиш ва банкларни хусусийлаштиришдаги иштирокига, энергетика ва нефть-газ тармоқларини ислоҳ қилиш, ажратилган кредитларни самарали ўзлаштириш, бизнесни, шу жумладан тўқимачилик тармоғидаги лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттиришга, жумладан, Тошкент шаҳрида бўлажак Хорижий инвесторлар кенгашининг учрашуви ва 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ЕТТБ бошқарувчилар кенгаши мажлисини ўтказишга биргаликда тайёргарлик кўриш борасида келишиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон банкларига ёрдам тариқасида 220 миллион доллар, Ўзбекистон компанияларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ажратиши маълум қилинган.

    Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти билан 2017, 2018, 2019 ва 2020 йилларда учрашган.

    Мавзуга доир: Европа Иттифоқининг янги молиявий ёрдами Ўзбекистонда пандемия оқибатларини юмшатиш учун йўналтирилади

    11.06.2020, 19:58   Изоҳ (0)   27952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд ва Навоийда 12 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 3623 нафарга етди

    11.06.2020, 19:41

    Сенатнинг бешинчи ялпи мажлиси 19 июнь куни видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади

    11.06.2020, 19:34

    Ўзбекистонда 12 июнь куни ҳаво бироз булутли бўлади. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

    11.06.2020, 19:11

    Қўшкўпирда бир аёлни «самосуд» қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди (видео)

    11.06.2020, 18:58

    Ўзбекистонда пандемия бошидан буён Мудофаа вазирлиги томонидан қанча ҳудуд дезинфекция қилингани очиқланди

    11.06.2020, 18:33

    Светлана Ортиқова: Коррупция кўпроқ мансабдорларга тааллуқли, аммо фуқаролар шунга замин яратади

    11.06.2020, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.