АҚШнинг Техас штати Хьюстон шаҳрида полициячилар томонидан гумонланувчи тарзида ҳисбга олинган вақтида қийноққа солинган ва кейин касалхонада вафот этган, ўлими мамлакатда норозилик намойишлари бошланишига сабаб бўлган афроамерикалик Жорж Флойднинг дафн маросими ўтказилди. Бу ҳақда CNN хабар қилган.

Фото: Getty Images

Флойднинг жасади у туғилган шаҳарга олиб келинди. Видолашув The Fountain of Praise черковида ўтказилди, бу ерда Баптист руҳонийси ва қора танлилар ҳуқуқлари ҳимоячиси кичик Альфред Чарльз Шарптон нутқ сўзлаган.

АҚШ собиқ вице-президенти ва Дональд Трампнинг сайловлардаги асосий рақиби, демократ Жо Байден ҳам маросим учун видеомурожаат ёзган.

Видолашувдан кейин тобут Houston Memorial Gardens қабристонига полиция машиналари ҳамроҳлигида элтиб қўйилди. Қабристонгача бир миля масофа қолганида тобут махсус от аравага ўтказилган. Флойд онаси ёнига дафн қилинди.

Жорж Флойд Миннеаполис шаҳридаги (Миннесота штати) касалхонада полициячилардан бири тиззаси билан унинг бўйнини ерга босиб турганидан кейин вафот этган.

Афроамерикаликнинг ўлими дастлаб Миннесотада норозилик намойишлари ва тўполонлар бошланиши, кейинчалик уларнинг АҚШнинг бошқа ҳудудлари ҳамда хориж давлатларида давом этишига олиб келган. Оқибатда минглаб одамлар қамоққа олиниб, юзлаб инсонлар турли тан жароҳатлари орттириб олган.

Ушбу воқеадан кейин Миннеаполис, Вашингтон ва Нью-Йоркда маҳаллий ҳукуматлар полиция фаолиятини ислоҳ қилиш ёки уларни молиялаштиришни қисқартиришни таклиф этди. Трамп бунга жавобан молиялаштириш камайтирилмаслиги, полиция ходимлари сони ҳам қисқартирилмаслигини таъкидлади.

Қуйида «РБК» нашри томонидан Хьюстонда ўтган видолашув маросими ҳақидаги фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Жорж Флойднинг дафн маросими у вояга етган Техас штатидаги Хьюстон шаҳрида ўтказилди. У онасининг қабри ёнига қўйилди.

Фото: AP Photo

Сўнгги видолашув маросими The Fountain of Praise черковида бўлиб ўтди. Президентликка демократлардан номзод, собиқ вице-президент Жо Байден маросим учун видеомурожаат ёзган.

Фото: Getty Images

Шунингдек, афроамерикаликлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Эл Шарптон (суратда тобутнинг ўнг томонида) ҳам нутқ сўзлаган.

Фото: Reuters

Қабристонга яқин қолганида тобут от аравага ўтказилмоқда.

Фото: Reuters

Дафн маросимида Хюстон полицияси раҳбари Арт Ачеведо (суратда ўнг томонда) ҳам иштирок этган.

Фото: Getty Images

Суратда одамлар Флойднинг тобути ортилган от аравани Houston Memorial Gardens қабристонига кузатиб қўймоқда.

Фото: Reuters

Жорж Флойд 25 майда полициячилар томонидан қўпол тарзда қўлга олингани оқибатида касалхонага тушган ва у ерда ҳаётдан кўз юмган. Уни қалбаки пуллар ишлатганликда айблашган. Флойд нафас олишга қийналаётганини айтганига қарамай полициячи кўчада уни тиззаси билан бўғишда давом этган.

Фото: Getty Images

Уни ҳибсга олишаётган вақтда гувоҳлар воқеани тасвирга туширган. Флойднинг ўлими бутун мамлакатда норозилик акцияларининг бошланишига сабаб бўлди. Намойишларнинг маълум қисми тинчлик йўли билан, қолгани эса тўс-тўполонлар, кўчалардаги тартибсизликлар билан ўтди.

Фото: Getty Images

Қора танлиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган намойишлар бошқа хориж мамлакатларида ҳам ўтказилган.

Фото: Getty Images

Флойднинг ўлимига сабабчи бўлган полициячилар ишдан ҳайдалган ва уларга нисбатан айбловлар эълон қилинган.

Фото: Getty Images

Фото: EPA