• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёда карантин чекловларини бекор қилаётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда

    Бутун дунёда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича мамлакатлар ҳукуматлари томонидан жорий қилинган чеклов меъёрлари аста-секин юмшатилиб, одамлар нормал ҳаётга қайтишни бошламоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилган.

    Фото: Financial Times

    Фото: Financial Times

    8 июндан Ирландияда барча дўконларнинг очилишига рухсат берилди, одамлар чеклов меъёрлари юмшатилганидан кейин ўз иш жойларига қайтмоқда. Ҳозирча офисда ижтимоий масофаланиш тартибига риоя қила оладиган шароитга эга фуқароларнинг кўчага чиқиши ва ишга қатнашига ҳеч қандай тўсқинлик йўқ.

    Ирландияликларга бир-бирларининг уйига меҳмонга бориш, яъни олти кишигача бўлган гуруҳнинг тўпланишига рухсат берилди. Ўз уйидан 20 километр узоқликка кетиш мумкин, заруратга кўра ушбу масофага яна 5 километр қўшиб берилиши кўзда тутилган.

    Грецияда ҳам бар ва тунги клублар ҳам 8 июндан бошлаб ўз фаолиятига қайтди. Бироқ уларда ташрифчиларнинг сони чекланган ва ижтимоий масофани сақлаш қоидаларига амал қилиш мажбурий деб белгиланган.

    Грецияда 25 майдан бошлаб кафе ҳамда ресторанларнинг очилишига рухсат берилган, аммо ташрифчилар фақат ташқаридаги айвончаларда ўтириб овқатланиши шарт эди, энди бинолар ичида ҳам меҳмонларни қабул қилиш мумкин. Бундан ташқари, 1 июндан меҳмонхона, очиқ кинотеатр, гольф клублар ва сув ҳавзаларининг фаолият юритиши бўйича тақиқлар ҳам бекор қилинган.

    Мавзуга доир: Карантиндан сўнг биринчилардан бўлиб сайёҳларга эшикларини очаётган 5 мамлакат

    Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида уч ойлик карантиндан кейин кафе ва барлар яна қайта очилади, шаҳарликлар ушбу янгиликни хурсандчилик билан қарши олган. Барларда столлар орасидаги масофа кенгайтирилган. Брюссель маркази Гран-Пласдаги сайёҳлар орасида оммавийлашган масканлар айвончаларини кенгайтириб, ташрифчилар оқимини назоратга олган ҳолда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилинишини таъминламоқчи.

    Бироқ мамлакатдаги айрим муассасалар ҳали ташрифчилар учун эшикларини очгани йўқ. Масалан, Берлемонда Европа Иттифоқи штаб-квартираси рўпарасидаги журналистлар ва дипломатлар ташриф буюрадиган бар 15 июндан очилади. Иксель маъмурий ҳудудидаги Le Voltaire ресторани ҳам ҳал очилгани йўқ.

    Мавзуга доир: 

    • Бельгия шаҳзодаси Испанияда коронавирус юқтириб олди
    • Бельгияда бир гуруҳ фуқаролар карантин сабабли ҳукуматни судга берди
    Данияда 8 июндан бошлаб 50 кишигача бўлган гуруҳнинг кўчада тўпланишига рухсат берилди. Бунгача ушбу чеклов меъёрида 10 кишигача одамнинг бир ерда тўпланиши кўзда тутилганди. Дания 15 июндан бошлаб ўз чегараларини бир қатор Европа давлатлари учун очишни кўзламоқда.

    Буюк Британияда ҳам хориждан келувчилар учун чегаралар очилган, аммо 8 июндан бошлаб қироллик ҳудудига хориждан келганлар мажбурий тартибда 14 кунлик карантинга юборилиши белгилаб қўйилган. Улар мамлакат ҳудудига кирган вақтида 14 кун давомида қаерда бўлиши ёзиб қўйиладиган махсус ҳужжат шаклини тўлдиради. Ушбу тартибга амал қилмаган киши жарима тўлайди.

    Мавзуга доир: Буюк Британияда коронавирусга қарши вакцина қачон ишлаб чиқарилиши маълум қилинди

    Австрияда ҳам карантин чекловлари юмшатилмоқда. Вена аэропортида хориждан келганларга коронавирус тестини мажбурий тартибда топшириш таклиф қилинади, таҳлил 190 евро этиб белгиланган ва бу уларни 14 кунлик карантиндан қутқариши мумкин. Текширув хулосалари таҳлиллар олинганидан кейин уч соат ўтиб маълум қилинади. Венадан учиб кетиш вақтида ҳам худди шундай тестни топшириш мумкин.

    Мавзуга доир: Австрия полицияси мамлакат президенти карантин қоидаларини бузганлигини аниқлади

    Жанубий Африка Республикасида таълим жараёнининг қайтишига рухсат берилган, сабаби мамлакатдаги кўплаб мактабларда бунинг учун керакли санитария шароитларини яратиш имконияти мавжуд.

    Мавзуга доир: Жанубий Африка Республикасида хорижлик туристларни қабул қилиш 2021 йилдан бошланиши мумкин

    Лекин Лотин Америкасидаги вазият, жумладан, Бразилиядаги аҳвол ўта оғир ҳолатда, мамлакатда 700 мингтадан зиёд касалланиш ҳолати аниқланган. 6—7 июнь кунлари мамлакатда коронавирус инфекцияси ҳақидаги расмий маълумотларни янгилаш вақтинча тўхтатилиши ва реал рақамларни чиқариш қийинлашгани маълум қилинган.

    Аввал бир неча марта коронавируснинг хавфли эканига ишонмаслигини айтган Бразилия президенти Жаир Болсонару ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган ва бунинг учун жамоатчиликнинг кескин танқидига учраган. Давлат раҳбариятини маълумотларни яширганликда айблаш бошланди, пойтахт Бразилиада Болсонаруга, ирқчилик ва фашизмга қарши норозилик намойишлари бошланган.

    Болсонару ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили мамлакатда коронавирусга қарши эълон қилинган чекловларнинг жуда эрта юмшатиб юборилганини танқид қилгани учун ҳукуматнинг давлатни ЖССТ аъзолигидан чиқиши масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини билдирган.

    7 июнь куни Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этганлар сони ҳақидаги статистикани эълон қилди. Идора аввалига бир сутка ичида COVID-19 оқибатида кузатилган ўлимлар сони 1382 та эканини ёзиб, кейинроқ ушбу рақамни 525 га ўзгартириб қўйган ва бу борада тушунтириш бермаган. Бразилияда коронавирус инфекцияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36,4 мингдан 37,3 минг нафаргача бўлиши мумкин.

    Ҳиндистонда савдо марказлари, ибодатхоналар очилмоқда, аммо бу ерда ҳам касалланиш ҳолатлари аксинча кўпайиб кетмоқда. 8 июнь ҳолатига кўра Ҳиндистонда 9,9 мингта янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 256 минг нафарга етган. Мамлакатда эпидемиянинг ўз чўққисига чиқиши июль ойида содир бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 200 минг кишидан ошиб кетди

    Покистонда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 100 минг нафардан ошган, касалхоналар беморларга тўлиб кетди, Карачида айрим беморлар шифохона биносининг йўлакларида ётибди. Июнь бошидан бери бу ерда ҳам карантин чекловларини юмшатиш тадбирлари бошланган.

    Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан доимий равишда тиббий ниқоб тақиб юриш ва ушбу қоидага амал қилишини сўраган. Айниқса, одамлар кўп тўпланадиган ва ижтимоий масофаланишга риоя этиш қийин бўлган жойларда, хусусан, катта дўконлар, бозорларда ушбу тартибни бузмаслик сўралган.

    Мавзуга доир: Эронда коронавируснинг тарқалиши рекорд суръатларда давом этмоқда

    Worldometers 8 июнь ҳолати бўйича берган маълумотга кўра пандемия бошланганидан бери коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг умумий сони 7,1 миллион нафардан ошган, 406 мингдан кўпроқ бемор COVID-19 асоратлари туфайли вафот этган. 3,4 миллиондан кўпроқ одам эса ушбу касалликдан тузалган.

    09.06.2020, 06:25   Изоҳ (0)   31863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғалаба парадига тайёрланаётган Москва, чорраҳадаги ўргимчак одам, харобалар ичидаги «Олд Траффорд». 8 июнь суратлари

    08.06.2020, 23:59

    Аҳмат Қодиров жамғармаси Чеченистонда 207 нафар келиннинг қалин пулини тўлаб берди

    08.06.2020, 23:51

    Хитойда коронавирусни зарарсизлантирувчи антитаналарга эга дори воситасини синовдан ўтказиш бошланди

    08.06.2020, 22:56

    Москвада 9 июндан ўзини ўзи яккалаш ва рухсатномалар тартиблари бекор қилинади

    08.06.2020, 22:43

    АҚШда қора танли Жорж Флойднинг ўлимига сабаб бўлган Миннеаполис полиция департаменти тарқатиб юборилди

    08.06.2020, 20:42

    Россия даволанишга ва яқин қариндошларини парваришлашга борадиган хорижликларга чегараларини очмоқда

    08.06.2020, 18:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.