• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Урушда вайрон бўлган Европа қандай тикланди? Маршалл режаси тарихи

    1947 йилнинг 5 июнь санасида Гарвард университетида нутқ сўзлаган АҚШ давлат котиби Жорж Кэтлетт Маршалл Иккинчи жаҳон урушида (1939—1945 йиллар) иқтисодиёти оғир аҳволга тушиб қолган Европа давлатларини иқтисодий тангликдан қутқариш ҳақидаги режасини баён қилди. Мазкур режа тарихда Маршалл режаси номи билан муҳрланиб қолди. «Дарё» анъанавий тарих рукнида ушбу тарихий воқеа ва унинг оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    20 миллиард долларлик ёрдам режаси

    Маршалл режасига кўра, АҚШ ҳукумати Европа мамлакатлари молиявий ёрдамни тўғри ишлатса ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришга рози бўлса, молиявий ёрдам берилишини назарда тутарди. Жорж Маршалл 1944 йилда АҚШ армиясининг штаб қўмондони сифатида Нормандияга десант туширилиш ҳарбий амалиётининг ишлаб чиқарилишида ҳам иштирок этган ва урушдан сўнг президент Гарри Трумэн маъмуриятида давлат котиби лавозимига таклиф қилинган эди.

    Қўлларида Жорж Кэтлетт Маршаллнинг пластинкага ёзилган нутқини тутган Генри Киссинжер ва Ангела Меркель.

    Қўлларида Жорж Кэтлетт Маршаллнинг пластинкага ёзилган нутқини тутган Генри Киссинжер ва Ангела Меркель.
    Фото: Google Photos

    Давлат котиби сифатида Жорж Маршалл Гарвард университетидаги режасини эълон қилади. Жорж Маршалл ўз нутқида шундай деганди: «Бизнинг сиёсатимиз бирор-бир сиёсат ёки доктринага қарши қаратилган эмас, аксинча, бизнинг сиёсатимиз очлик, қашшоқлик, умидсизлик ва хаосга қарши қаратилган. Биз самарали жаҳон иқтисодиётини, эркин демократик институтларнинг фаолияти учун сиёсий ва ижтимоий шароит яратамиз».

    Шу тариқа 1947 йилнинг 13 июль санасида Парижда 16 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари махсус конференция ўтказади ва шу конференцияда АҚШ таклиф қилаётган Европани тиклаш дастурини олишни тасдиқлайди. Ўша кезларда Европа урушдан кейинги инқироз туфайли ўта оғир даврни бошидан кечираётганди. Дастлабки тўрт йил мобайнида АҚШ ҳукумати Маршалл режасига мувофиқ Европа мамлакатларига 12,4 миллиард доллар (ҳозирги даврга қиёслаганда 600 миллиард долларга яқинроқ маблағ) миқдорида қайтариб олмаслик шарти билан молиявий ёрдам кўрсатди. Ажратилган молиявий ёрдам, энг аввало, саноатни ва инфратузилмани тиклаш ва модернизациялашга, Европа мамлакатларининг ташқи қарзини тўлашга ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланди.

    Бундан уч йил олдин Европа Иттифоқи АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Маршалл режаси деб ном олган Европага молиявий ёрдам дастурининг 70 йиллик юбилейини нишонлади. Мазкур юбилейда Германия канцлери Ангела Меркель Маршалл режаси ҳақида гапирар экан, шундай деганди: «Маршалл режаси муштарак ишонч ва қадриятларга асосланган сиёсатни ва бундай сиёсатдан барча бирдек манфаатдор бўлишини тушунишга ёрдам берди. Умумий қадриятларни ҳимоя қилар эканмиз, биз барча ва ҳар бир шахс учун тинчлик ва тараққиётга эга бўламиз».

    АҚШ давлат котиби Жорж Маршалл.

    АҚШ давлат котиби Жорж Маршалл.
    Фото: Wikipedia

    Маршалл режасини ҳаётга татбиқ қилиш 1948 йилнинг 4 апрелидан бошлаб амалга оширила бошланди. Маршалл режаси доирасида Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Греция, Дания, Ирландия, Исландия, Италия, Люксембург, Нидерландия қироллиги, Норвегия, Португалия, Туркия, Франция, Швейцария ва Швеция молиявий кўмак олди. 1949 йилдан бошлаб эса Германия Федератив Республикасига ҳам молиявий ёрдам берила бошланди.

    Молиявий кўмакнинг энг катта миқдорини Буюк Британия — 2,8 миллиард доллар, Франция — 2,5 миллиард доллар, Италия — 1,3 миллиард доллар, Ғарбий Германия — 1,3 миллиард доллар, Нидерландия 1 миллиард доллар қабул қилди. Маршалл режаси сабабли Европа мамлакатларининг иқтисодий ўсиш кўрсаткичи йилига 12-15 фоизни ташкил қилди. 1951 йилнинг 31 декабрига келиб Маршалл режаси «Ўзаро хавфсизликни таъминлаш ҳақидаги» қонун билан алмаштирилди. Бу қонун эса ғарбий Европа мамлакатларини АҚШ иттифоқчисига айлантиришни мақсад қилган ҳолда уларга иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишни назарда тутарди.

    Маршалл режаси, аслида, АҚШнинг Европага «савоб» ишлаш учун бераётган ёрдами эмасди. Маршалл режаси негизида АҚШ европаликларнинг турмуш тарзини кўтариш мақсадида ўз маҳсулотлари учун истеъмолчи топишни ҳам кўзлаганди. Молиявий ёрдам натижасида Европа мамлакатларида сиёсий жиҳатдан ўрта синфнинг ҳам оёққа туришига ёрдам бериш эди ва шундай ҳам бўлди. Бу эса Кўҳна қитъада барқарорликни таъминлар ва турли ижтимоий «кўтарилишлар»нинг олдини оладиган чора ҳам эди.

    Маршалл режаси амалда: Италияликлар қор йиғиштирувчи Capracotta Clipper машинасини қабул қилиб олмоқда, 1950 йил.

    Маршалл режаси амалда: Италияликлар қор йиғиштирувчи Capracotta Clipper машинасини қабул қилиб олмоқда, 1950 йил.
    Фото: Wikipedia

    Урушгача бўлган даврида ва уруш даврида АҚШ президенти Франклин Рузвельт Евросиёда диктатура режими соя солиб турганда америкаликлар океаннинг ғарбида қолиб кетиши унчалик ҳам ўша давр дипломатияси учун тўғри келмаслигини таъкидларди. Президент Рузвельт даврида иқтисодиёт соҳасига масъул бўлган Дин Ачесон эса Европага молиявий ёрдам бериш бизга демократик институтларимиз ва эркинлигимизни сақлаб қолишга ёрдам беришини уқтирарди.

    Америкаликлар Маршалл режаси орқали либерал иқтисодий моделни юритиш ғоясини тиқиштиришни ҳам хоҳламасди. Ўша даврда Европа мамлакатларида иқтисодий сиёсатда кейсианлик доктринаси — давлатнинг иқтисодга аралашуви етакчи эди. Шундай бўлса-да, молиявий кўмак шарти қуйидагича эди: хусусий тадиркорликни рағбатлантириш, сармоялар учун қулай шарт-шароит яратиш, божхона таърифларини камайтириш, молиявий барқарорликни таъминлаш ва харж қилинган маблағларнинг шаффоф ҳисоботини юритиш. Швейцариядан бошқа барча Париж конференцияси иштирокчилари бу келишувни имзолайди.

    1997 йилда Маршалл режасининг 50 йиллик юбилейида нутқ сўзлаган президент Билл Клинтон: «Маршалл режаси нафақат АҚШ ва Европанинг муносабатларини, балки Европа мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни ҳам ўзгартириб юборди. Маршалл режаси ғарбий Европа мамлакатларини бирлаштирган сиёсий институтларнинг асоси бўлиб ҳам хизмат қилди. Европа Иттифоқи, НАТО шулар сирасидан. Маршалл режаси кўп асрлик қарама-қаршиликларнинг орадан кўтарилишига олиб келди».

    Афиналик болалар Маршалл режаси доирасида хайрия ташкилотлари орқали бўлка нон олмоқда.

    Афиналик болалар Маршалл режаси доирасида хайрия ташкилотлари орқали бўлка нон олмоқда.
    Фото: Wikipedia

    Маршалл режасини рад этган Совет Иттифоқи

    Уруш якунига етгач, Совет Иттифоқи бошқалардан-да кўпроқ молиявий кўмакка муҳтож эди. Маршалл режаси эса Совет Иттифоқига ҳам молиявий кўмак беришни мақсад қилган эди. Нюренбергда ўтган суд жараёнидан сўнг Совет Иттифоқига фашистлар етказган молиявий зарар миқдори 674 миллиард рублни ташкил қилиши ҳисобланган эди. Тарихчи Игор Бунич эса молиявий зарарни 5,5 триллион рубль миқдорида ҳисоблайди. Совет Иттифоқи иқтисодиёти «ўтириб қолган» бир оғир вазиятда ҳаттоки бир гуруҳ обкомлар Москвага аҳолида турли байрам ва парадларга кийиниши учун кийими йўқлигини важлаб хат ҳам юборади.

    Аввалига Маршаллнинг Гарвард университетидаги нутқини тинглаган Совет раҳбарияти бу режага қизиқиш билдиради. 21 июнь санасида сиёсий бюро ташқи ишлар вазири Вячеслав Молотовнинг нутқини тинглагач, Маршалл режаси музокараларида қатнашишга қарор қилади. Эртаси куни Варшава, Прага ва Белграддаги советелчиларига «белгиланган иқтисодий тадбирларда қатнашиши эътироф этилади» деган мазмунда телеграмма юборилади. 27 июнь санасида Молотов Парижда инглиз ва француз ҳамкасблари билан Маршалл режаси муҳокамаларида қатнашади. Бу мулоқот эса муваффақиятсизлик билан тугайди. Москва 12 июль санасига белгиланган Париж конференциясида иштирок этишдан бош тортади, Франция ва Британия СССРсиз ҳам кейинги қадамларни ташлашни бошлаб юборади.

    Молотов Сталинга юборган телеграммасида «инглиз-француз тарафи советларникидан бошқача бўлган муносабатда эканлиги сабаб масалани ҳал қилишга қарор қабул қилмаслиги» ҳақида ёзади. 5 июль санасида Совет раҳбарияти барча иттифоқчиларига расмий Кремлнинг муносабати ўзгаргани ва Маршалл режасидан воз кечиши ҳақида хабар юборади.

    Маршалл режасини қабул қилиб олган Европа мамлакатлари харитаси.

    Маршалл режасини қабул қилиб олган Европа мамлакатлари харитаси.
    Фото: Google Photos

    Фақатгина Чехославакия расмий Кремлнинг буйруғига қарши чиқиб, чехославаклар бош вазир Клемент Готвальднинг қарорини мантиқсиз деб топишади деб раддия беради. Кремль дарҳол Чехославакия бош вазири Клемент Готвальдни, ташқи ишлар вазири Ян Масарикни Москвага чақириб «онг ювиш» жараёнини ўтказади. Масарик кўз хотираларида кейинчалик «Мен Москвага мустақил давлатнинг ташқи ишлар вазири сифатида бордим, аммо ортга СССРнинг қароли сифатида қайтиб келдим,» дея хотирлаган эди.

    АҚШ конгрессидаги республикачилар эса СССРнинг Маршалл режасини қабул қилмаслиги хабарида дўпписини осмонга отиб, режага нисбатан ўз позицияларини дарҳол ўзгартиради. Франция бош вазири Жорж Бидо эса Совет Иттифоқининг  Маршалл режасидан воз кечишини «аҳмоқлик» деб атайди.

    Холисона ёндашганда, АҚШнинг Европа мамлакатларига урушдан кейинги даврда Маршалл режаси доирасида кўрсатган молиявий ёрдами ғарбий Европада коммунизм иллати ёйилишининг олдини олишни тўхтатди. Иккинчидан, ўз навбатида, АҚШдаги сиёсатчилар ҳам Маршалл режаси доирасида молиявий ёрдамдан бенасиб қолган Совет Иттифоқи абгор аҳволда қолади деб ўйлашган эди, аммо бу хато фикр бўлиб чиқди. Совет Иттифоқи урушдан кейинги даврда ўз иқтисодиётини тиклай олишга муваффақ бўлди.

    Маршалл режасини ҳаётга татбиқ қилган Жорж Кэтлетт Маршалл урушдан кейинги Европани тиклашга қўшган ҳиссаси учун 1953 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    08.06.2020, 17:03   Изоҳ (0)   79500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони 6 минг нафарга яқинлашди. Умумий ҳисобда 475 минг нафардан ортиқ киши касалланган

    08.06.2020, 16:50

    Янги Зеландияда коронавирусга чалинган беморлар қолмади

    08.06.2020, 16:02

    Қозоғистонда янги қонун кучга кириши муносабати билан норозилик намойиши ўтказилди (видео)

    08.06.2020, 14:33

    «Бунақаси биринчи марта содир бўляпти». КХДР Жанубий Кореянинг қўнғироқларига жавоб бермади

    08.06.2020, 11:59

    Хитойда коронавирус қайд этилганлар сони бир суткада 4 кишига, Жанубий Кореяда 38 кишига ошди

    08.06.2020, 10:55

    Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 20 минг кишидан, Тожикистонда эса 4,5 минг кишидан ошди

    08.06.2020, 10:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” яна бир трансферни якунлади — манба

    Спорт | 5 июн, 13:25

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Питт, Бейонсе, Мадонна ва бошқа дунё юлдузларининг фарзандлари нима билан шуғулланмоқда?

    Лайфстайл | 5 июн, 13:19

    Ўзбекистонда ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 5 июн, 13:06

    Қирғизистонда илк шамол электр станцияси қурилиши бошланди

    Қирғизистон | 5 июн, 12:57

    Эминем Metaʼни судга берди ва компаниядан 109 млн доллар талаб қилмоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 12:49

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.