6 июнь куни Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида мухолифат томонидан ташкиллаштирилган норозилик намойишлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Euronews.
Намойишлар мамлакатда митинглар тўғрисидаги янги қонун кучга кирган куни бўлиб ўтди, унда оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат беришдан хабардор қилиш тартибига ўтиш назарда тутилган.
Таъкидланишича, намойишчилар кредит амнистиясини ўтказишни, ерларни хорижликларга сотишни тақиқлашни талаб қилган ва мамлакатда Хитойнинг иқтисодий экспансияси (таъсир доирасининг кенгайиши)га қарши чиққан.
Шунингдек, акция иштирокчилари сиёсий фаолларни ҳибсдан озод этишга чақирган.
Маълумотларга кўра, норозилик намойишлари натижасида бутун мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ, Олмаота шаҳрининг ўзида 70 га яқин киши қўлга олинган.
Изоҳ (0)