Россияда сўнгги суткада коронавирусга чалиниш бўйича 8985 та ҳолат қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 476 658 кишига етди, деб хабар бермоқда Meduza коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабнинг 8 июнь куни берган маълумотларига таяниб.
Унга кўра, сўнгги суткада коронавирус беморларининг 112 нафари вафот этган бўлиб, касаллик қурбонлари сони 5971 кишини ташкил қилмоқда.
Шунингдек, сутка давомида 3957 киши тузалиб, мамлакатда соғайганлар сони 230 688 нафарга етган.
Қайд этилишича, Россияда коронавирусни аниқлаш учун сўнгги суткада 294,4 мингта, умумий ҳисобда эса 13 миллиондан ортиқ тест ўтказилган.
Аввалроқ Россияда йогурт ёки бурунга томизиладиган томчилар шаклидаги вакциналар пайдо бўлиши маълум қилинган, россиялик шифокор коронавирус кеч куз ва эрта баҳорда пайдо бўладиган мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини айтганди.
Изоҳ (0)