Вашингтонда полиция намойишчиларни Оқ уй яқинидаги боғдан кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатиб юборди, деб хабар бермоқда CNN.
Бу жараён АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уй яқинидаги боғда чиқиш қилаётган пайтда юз берди. Трамп, агар шаҳар расмийлари кўчалардаги тартибсизликларни ўзлари бостира олмаса, бунга ҳарбийларни жалб қилиш билан таҳдид қилди.
Президент нутқини тугатганидан сўнг Оқ уй ҳудудидан ташқарига чиқиб, Лафает боғини кесиб ўтиб, авлиё Иоан епископик черков ёнида Инжил билан суратга тушди.
Суратга тушиш жараёни 17 дақиқача давом этган. Унда Трамп «Биз дунёдаги буюк мамлакатга эгамиз. Уни хавсизликда сақланг», деб айтган.
CNN манбасининг хабар беришича, черков олдида суратга тушиш ишлари Трампнинг тартибсизликлар вақтида бункерда яшириниб ўтиргани ҳақидаги хабарлардан жаҳли чиққани учун ҳам уюштирилган.
Эҳтимол шунинг учун ҳам намойишчилар тарқатиб юборилган. Оқ уйнинг ўзида эса ҳудуд намойишчилар Вашингтонда жорий этилган комендантлик соатларига риоя қилмагани учун бир неча огоҳлантиришлардан кейин тозалангани таъкидланган. Коммендантлик соати кечки соат 07:00 да бошланади. Трамп Оқ уйдан соат 07:01 да чиққан.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда норозилик ҳаракатлари бир ҳафтадан бери давом этмоқда. Намойишчилар дастлаб Миннеаполис кўчаларига чиққан эди, кейинчалик эса кўплаб йирик шаҳарларни ҳам қамраб олди. Бунга Миннеаполис шаҳри полицияси вакили 25 май куни 46 ёшли афро-америкалик Жорж Флойдни қўлга олиш чоғида уни тутиб, ерга ётқизган ва тиззаси билан бўйнини босгани оқибатида унинг вафот этгани сабаб бўлган. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, АҚШнинг турли ҳудудларида норозилик намойишлари бошланган.
Мавзуга доир:
- «Уларни 10 йилга қамоққа тиқиш керак». Трамп полиция зўравонлигига қарши намойиш ўтказаётганларни ҳибсга олишга чақирди
- АҚШдаги норозилик намойишчилари Манхеттендаги дўконларни ўмарди
- Миннеаполисда юк машинаси тўғри норозилик намойиши иштирокчилари устига ҳайдалди (видео)
- АҚШдаги норозилик намойишларидан кейин собиқ полициячи гумонланувчини ўлдирганликда айбланмоқда
- Кун фотоси: АҚШда қотил ҳамкасби учун полициячилар тиз чўкиб кечирим сўради
Изоҳ (0)