«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
23:45, 02.06.2020 78658

Ўзбекистонда 2 июнь куни 58 кишида коронавирус аниқланди, 49 киши касалликдан соғайди

Ўзбекистонда 1 июнь соат 23:00 дан 2 июнь соат 23:00 гача 58 кишида коронавирус аниқланди.

Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

Янги касалланиш ҳолатлари

Янги касалланиш ҳолатларининг 40 таси карантин муассасаларидаги фуқароларда аниқланган. Улардан 13 нафари Қозоғистондан, 7 нафари Тожикистондан кириб келган бўлса, 10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейсда келган.

Шунингдек, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларининг 10 нафарида касаллик аниқланган. Ушбу ҳолатларнинг 5 таси Тошкент, 3 таси Бухоро, биттадан Наманган ва Сирдарё вилоятларида қайд этилган.

Қолган 8 бемор Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган — 4 нафардан.

Коронавирусдан соғайиш ҳолатлари

2 июнь кун давомида 49 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди. Шундан 7 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида соғайган бўлса, Навоий вилоятида бир йўла 42 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3760 нафар бемордан 2908 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумот ўрнида, ЖиззахҚашқадарё, СирдарёСурхондарёФарғона ва Хоразм вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди. Андижон (2 нафар бемор) ва Қорақалпоғистон (6 нафар бемор) ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланишга яқин турибди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Самарқанд вилоятларида 2 июнь куни янги касалланиш ҳолатлари ҳам, касалликдан соғайиш ҳолатлари ҳам қайд этилмади.

Энг кўп беморлар Тошкент шаҳри (622 нафар), Навоий (110 нафар) ва Самарқанд вилоятида (69 нафар) бўлиб турибди. Навоийда 2 июнь куни 42 киши даволанганидан сўнг ушбу вилоятда касалликдан соғайиш кўрсаткичи бир кун олдинги 8 фоиздан 33 фоизга кўтарилди.

Аҳволи оғир беморлар

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 837 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир беморлар сони бир кун олдингига нисбатан бир нафарга ошган.

15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 15 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар