• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар бор»

    Бош вазир Абдулла Ариповнинг Сўх тумани аҳолиси билан ўтказган учрашувида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев танқид қилинди. Ижтимоий тармоқларда ҳоким «жанжалкаш» қишлоқларни Сўх тумани харитасидан ўчириб ташлашини айтган аудиоёзув тарқалди. Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар борлигини таъкидлади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўзбек-қирғиз чегарасидаги Чашма булоғи яқинида содир бўлган келишмовчиликни бартараф этиш учун Фарғона вилоятининг Сўх туманига борган эди.

    Маҳаллий аҳоли нимадан норози?«Human.uz» нашри томонидан эълон қилинган видеода маҳаллий аҳоли вакили муаммолар ҳақида гапириб, биринчи навбатда, бунга вилоят ҳокими айбдорлигини айтиб ўтган. Аҳоли бу сўзларни қарсаклар билан қарши олади. Муаммолар орасида вилоят халқининг қолган қисми билан мулоқот йўқлиги, сув, ун ва бошқа маҳсулотларнинг етишмовчилиги кўрсатилган.

    Бошқа бир фуқаро бош вазирга мурожаат қилиб («Водий бозор эълонлари» Telegram каналидан), «Халқ Ғаниев керак эмас, деяпти. Нима учун биласизми? Халқ Ғаниевни ҳурмат қиларди. Ғаниев келиб, «керак бўлса, Сўхни харитадан ўчириб ташлайман», дебди… Мана халқ ёки нотўғрими?», — дейди.

    Худди шу каналда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев экани айтилаётган шахснинг Сўх туманидаги қишлоқлардан бирини туман харитасидан ўчириб ташлаш, таъминотдан узиш ҳақида айтганлар гаплари акс этган аудиоёзув тарқалди. «Gazeta.uz» аудиоёзувнинг матн шаклини келтирган.

    — (эҳтимолий Шуҳрат Ғаниев) Яна бир марта сўраяпман, 74 тасини олиб кетайми Фарғонага, деяпман?

    — Йўқ.

    — Мана келишдик, яна бир оғиз гап чиқса, энди мен келиб ўтирмайман. Билиб қўйинглар. «Сўхликлар ношукур одамлар» деган мақола тайёр турибди газетада, бугун Фарғона телевидениесида кетсинми?

    — Йўқ.

    — Ношукурчилик қилмасин. Қани Ленбургдан ким келган? Иккинчи масала, ўша Ленбург қишлоғи шундай қилаверса, бошқа гап кетади. Жуда яхши биласизлар. Қайси қишлоқ бизда жанжалкаш бўлса, биз уни Сўх тумани картасидан нима қиламиз, Фарҳод ака? Сўх тумани харитасидан ўчириб қўямиз. Ҳамма таъминот тўхтайди. Тушунарлими ёки тушунарлимасми?

    — Тушунарли.

    — Сизлар, нима бизга катта ташвиш олиб бергани ўтирибсизларми? Кимга керак бу ташвиш?

    — Ҳеч кимга.

    — 74 та йигитни ҳозир қамасинми?

    — Йўқ.

    — Тайёрми рўйхат? Ички ишлар бошлиғи, прокуроримиз? 74 тасиники? Бўлди, 74 тасини бўлмасам жўнатворамиз, ҳарбийлар келасизлар, қуролли йигитлардан. Фарғонага олиб бориб қамайсизлар 74 тасини…

    …

    — Буёққа келинг. Ҳозир жанжал бўлади, Сўх дарёсида ўйин кетади. Фарғона вилоятини Фарғона тумани, Риштон, Олтиариқ, Боғдод, Тошлоқ, Қўштепа, Ёзёвонга (туманларига) сув бормайди. Кейин нима бўлади? У ёққа сув бормайди. Кейин Фарғонадаги бошқа катта-катта раён-шаҳарларда Сўх тўғрисида нима дейди? Карим ака Фарғонага борса, Фарғонада, Водилда Карим акани ушлаб нима қилади?

    — Тошбўрон қилади.

    — Ҳа, ана. Тўғрими?

    — Ҳа.

    — Шу керакми? Юрагида ўти бор сўхликлар нимадир айтадими?

    — Йўқ.

    …

    — 2013 йил 6, 7, 8 январдаги воқеаларни бир эслатайми? А Карим ака? Бутун Ўзбекистонга фарғоналикларни шарманда қилган сўхликлар бўлган. Хушёр воқеаларини эслатайми? Яна шу нарса керак бўлиб турибдими? Кимга керак бўлиб турибди, ҳокимни биринчи ўринбосари? А? Кимга керак бўлиб турибди, халқ қабулхона раҳбари? Ким хоҳлаяпти шуни яна? Борми хоҳлаётганлар?

    — Йўқ.

    «Рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар бор».Ушбу масала юзасидан «Gazeta.uz» Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов билан боғланди.

    «Ижтимоий тармоқларда ҳокимларга рейтинг беришади, сўров ўтказдик, 1000 кишидан сўрадик, 500 кишидан сўрадик дейди. Рейтинги баланд ҳокимларингизни ҳам ёмон кўрадиганлар, ёқтирмайдиганлар бор. Чунки бу ҳаёт», — деди ҳокимият вакили.

    У Сўхда бўлиб ўтган воқеаларга «сўхликлар» деган сўзини ишлатишга қаршилигини, ҳокимият бу фикрлар бутун Сўх аҳлининг фикри деб қабул қилмаслигини айтди. «Сўхликлар эмас, Сўхда 70 минг аҳоли бор. Битта, иккита одамнинг бақир-чақир қилгани, бу бутун Сўх халқининг фикри дегани эмас. Оломонда бир-иккитаси қийқириб, бақириқ-чақириқ қилди-да, нима қилибди?», — деди у.

    Муҳаммаджон Обидов ҳаттоки Президентни ҳам «100 фоиз ҳамма яхши кўради» деб айтиб бўлмаслигини айтди. Лекин бу бутун халқ дегани эмаслигини, буни ҳар бир кишининг шахсий ва индивидуал фикри эканлигини айтди.

    Ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари ҳозир АҚШда бўлиб ўтаётган намойишлар бўйича мисол келтириб, кўчаларда бир неча минг одамлар дўконлар ва машиналарни ёқаётганини, ойналарни синдираётганини эслатиб ўтди. «Бу дегани, буни 300 миллионга яқин Америка халқи қиляпти, дегани эмас-ку», — дейди у.

    Ижтимоий тармоқларда тарқаган аудиёзув ҳақида Муҳаммаджон Обидов шундай деди: «Мен аудиоёзув бўлган пайтда бўлган эмасман. Ман аниқ айтолмайман, балким ҳокимнинг овозидир, балким ҳокимнинг овозимасдир».

    Сўхликлар кимни ўз ҳокими сифатида кўришмоқчи?Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувда маҳаллий аҳоли вакили собиқ Сўх ҳокими Ҳакимжон Сайфутдиновни қайтаришни сўраган эди. Фарғона вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, Сўх туманининг ҳокими Фаррух Ўсаров бир неча кун олдин ўз лавозимидан озод қилинган.

    «Сўх тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вақтинча ҳоким вазифасини бажариб турибди. Булар бизга, Сўхга, Сайфутдиновни олиб келиб беринг, ҳоким қилиб, деб сўрашяпти. Авваллари Сўх ҳокими бўлган Ҳакимжон Сайфутдинов илгари Миллий хавфсизлик хизматида катта лавозимда ишлаган. У ердан Сўхга ҳоким бўлиб ўтган. Маълум муддат ишлагандан кейин, адашмасам, ҳозир Экология қўмитасининг вилоят тизимида ишлайди», — деди Муҳаммаджон Обидов.

    Унинг айтишича, Сайфутдинов Сўхга ҳоким бўлган вақтда туманда ўзгаришлар бўлган. «Баъзи бир қурилишлар қилинган, йўллар очилган, анча ишлар қилган у одам. У тожик тилида яхши гапирадиган одам бўлган. Сўхда аҳолининг аксарияти тожик миллатига мансуб, тожик тилини биладиган ҳоким керак у ерга», — дейди Муҳаммаджон Обидов.

    02.06.2020, 22:28   Изоҳ (0)   66388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сардоба фалокатидан жабрланган 4025 киши Президент томонидан берилган 40 млн сўмни олди, қарийб 68 минг киши ўз уйига қайтди

    02.06.2020, 22:20

    Бухорода тўнғиз овлаган фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди

    02.06.2020, 22:07

    Ўзбекистонда май ойи учун «палов индекси» эълон қилинди: Тошкент ва Жиззах вилоятларида ош қимматлади

    02.06.2020, 21:55

    Қурилиш вазирлиги Сардоба фалокати оқибатида аввал эълон қилинганидан кўра кўпроқ уйга зарар етганини маълум қилди

    02.06.2020, 21:43

    «Авто 60 ой» МЧЖ мансабдорларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

    02.06.2020, 21:06

    Ўзбекистон Жанубий Кореяга 50 тонна гилос етказиб берди. Сеулдан 97 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами юборилди

    02.06.2020, 20:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.