• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ноқулай пойабзал, компьютер ва кўп ўтириш. Қадди-қоматга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар

    Замонавий турмуш тарзи, компьютерда узоқ вақт ўтириб ишлаш, ҳаракатнинг камлиги сабаб букчайиш, қоматнинг тик бўлмаслиги ҳолатлари кўзга ташланади. Бошида эътибор берилмаган букчайиш салбий оқибатларга олиб келиши ҳамда бошқа органлар фаолиятида ҳам муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

    Фото: «Фактор роста»

    Фото: «Фактор роста»

    Қадни тик тута олмаслик одат бўлиб қолганини қаердан билиш мумкин?

    Деворга суянинг. Бошингизни тўғри, қаддингизни тик тутинг. Шу йўсинда 1-2 дақиқа туринг. Агар тик туриш давомида оғриқ сезсангиз, бу бежизга бўлмайди.

    Умуртқада ўзгариш бўлишига нафақат ташқи омил ва шикастланишлар, балки ноқулай пойабзал, зарарли одатлар ҳам сабаб бўлади. Бу одатлар қандай эканлигига тўхталамиз.

    Компьютер ва телефон

    Иш, ўқиш ёки бошқа мақсадларда гаджетлардан фойдаланиш вақти бошни бир ҳолатда узоқ вақт тутиб туриш керак бўлади, бу эса бўйин мускуллари ва умуртқанинг зў​риқишига олиб келади. Бундан ҳам ёмони — экранга энгашиб қарашга ўрганиб қолган бош шундай ҳолатга кўникиб қолади ва инсон қаддини букиб, бошини эгиб юриши одат бўлиб қолади.

    Нима қилиш керак?

    Жисмоний машқлар билан шуғулланиш керак бўлади, фақат ўзбошимчалик қилиш, оғир ва мураккаб машқларни бажариш ярамайди.

    Масалан, бошингизни орқага эгинг ва шу ҳолатда 30 сония туринг, кейин олдинга эгинг ва яна 30 сония туринг. Кейин чапга, ундан сўнг ўнгга қараб, 30 дақиқа туринг. Шунга ў​хшаш машқларни тонгда, иш ватингизда бажаришни канда қилманг.

    Фото: bOombate

    Фото: bOombate
    Кўп ўтириш

    Ҳаддан ортиқ ўтириб ишлаш ёки кам ҳаракатли ҳаёт тарзи ҳам инсоннинг букчайиб қолишига сабабчи бўлади. Ёш ва кучга тўла вақтингизда бунинг асоратлари сезилмагани билан ёш ўтгани сайин муаммолар келиб чиқаверади.

    Нима қилиш керак?

    Букчайишни тузатишнинг энг самарали усули турникка осилиш ҳисобланади. Бунинг учун, албатта, спорт марказларига бориш ёки дарсларга ёзилиш шарт эмас, очиқ майдончалар ёки ҳовлидаги имкониятлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

    Енгил, эгилиб-туриб бажариладиган машқлар ҳам яхши самара беради, фақат уларни бажараётганда бирданига кўп ва зўриқтирадиган ҳаракат қилманг.

    Думғазада ўзгариш

    Думғаза вертикал ҳолатда бўлиши керак ва шундагина умуртқага оғирлик қилмайди. Ундаги ўзгариш ҳам кам ҳаракатлилик ва кўп ўтиришдан келиб чиқади.

    Нима қилиш керак?

    Биринчи навбатда ўтиришни камайтиринг, ҳаракатни кўпайтиринг. Компьютерда ишлашга мажбур бўлсангиз, ҳар соатда ўрнингиздан туриб, айланиб келинг. Думғаза қисми иштирок этадиган жисмоний машқларни бажаришни унутманг. Бу каби машқлар кетма-кетлигини интернетдан топиш мумкин бўлгани билан, шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.

    Шунингдек, оёқ кийимингиз қулайлигига эътибор қаратишни ёддан чиқарманг. Пошнали туфли — умуртқанинг энг асосий душманларидан бири. Кундалик учун спорт услубидаги енгил, ҳаракатланишга осон ва қулай бўлган спорт услубидаги пойабзалларни танланг. Кўпроқ сайр қилишга, енгил машқларни бажаришга ҳаракат қилинг. Энг асосийси эса оғриқ ёки жиддий ўзгаришлар кузатилганда ўзбошимчалик қилмай, шифокорга мурожаат қилинг.

    Мавзуга доир: 

    • Умуртқага зарар етказиши мумкин бўлган 11 одат
    • Уйдан ишлаётганда саломатликка путур етказмаслик учун 4 тавсия
    • Карантинда танангиз ҳақида қайғуринг. Оддий, лекин муҳим тавсиялар

    02.06.2020, 23:21   Изоҳ (0)   16313
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италиялик шифокорлар биринчи бор коронавирусга чалинган беморга ўпка кўчириб ўтказди

    01.06.2020, 11:21

    Ҳеч ҳам озмасликка нима сабаб бўлиши мумкин?

    31.05.2020, 22:37

    Тўйимли нонуштадан кейин ҳам очликни ҳис қилишнинг сабаби нимада?

    30.05.2020, 10:37

    Очликсиз ҳам организмни кераксиз моддалардан тозаласа бўладими?

    28.05.2020, 08:21

    Тонгдаги қайси одатлар озишга ёрдам беради?

    26.05.2020, 06:49

    Помидор, ёнғоқ ва кўк чой. Мия фаолиятини яхшилайдиган 10 маҳсулот

    25.05.2020, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.