Италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффон «Ювентус» билан шартномасини узайтиради.

Фото: Getty Images

La Stampa нашрининг хабар беришича, 42 ёшли италиялик посбон клуб бир йиллик битимни имзолайди.

Маълумот учун, Буффон фаолиятини «Парма»да бошлаган, 2001 йилда Турин клуби уни сотиб олади. 2018 йилнинг 6 июлида ПСЖга ўтади, бироқ бир йилдан сўнг аниқроғи, 2019 йилнинг 6 июлида қадрдон жамоасига қайтади ва 2020 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолайди.

Жорий мавсумда Буффон барча мусобақаларда 11 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 9 та тўп ўтказиб юборди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!