Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Германия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда 1 июнь, душанба куни «Кёльн» ва «Лейпциг» жамоалари ўзаро баҳс юритди.

Фото: Бундеслига

Фото: Бундеслига

Унда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритди. 7-дақиқада Жон Кордоба майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Бунга «буқалар» Патрик Шик, Кристофер Нкунку ва Тимо Вернернинг голлари билан жавоб қайтарди.

55-дақиқада Антони Модест «Кёльн»нинг иккинчи голини урган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Дани Олмо якуний ҳисобни ўрнатди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Лейпциг» очколарини 58 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга кўтарилди. «Кёльн» (34 очко) эса 11-ўринда қолди. Мусобақада «Бавария» (67) пешқадамлик қилмоқда.

Фото: Бундеслига

Фото: Бундеслига

Бундеслига

29-тур баҳси

1 июнь, душанба

«Кёльн» — «Лейпциг» 2:4

Голлар: 1:0 – 7 Кордоба, 1:1 – 20 Шик, 1:2 – 38 Нкунку, 1:3 – 50 Вернер, 2:3 – 55 Модест, 2:4 – 57 Ольмо.

«Кёльн»: Ҳорн, Шмитц (Хорхе Мере, 75), Ляйстнер, Чихос, Каттербаҳ, Шири, Ҳектор, Кайнс (Дрекслер, 58), Режбечай (Тилманн, 58), Якобс (Теродде, 75), Кордоба (Модест, 24).

«Лейпциг»: Гулачи, Мукиеле, Клостерманн, Упамекано, Анхелиньо, Забитцер, Лаймер (Адамс, 59), Ольмо (Форсберг, 84), Нкунку, Шик (Айдара, 68), Вернер.

Огоҳлантиришлар: Ляйстнер (30), Дрекслер (61), Форсберг (89).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар