Нигериялик ҳужумчи Одион Игало «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 30 ёшли футболчининг ижара муддати 2021 йилнинг 31 январигача узайтирилган.
Маълумот учун, «қизил иблислар» Игалони қишки трансферлар ойнасида Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» клубидан ёзга қадар ижарага олганди. У инглиз клуби сафида жами 8 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 бор самарали узатма амалга оширди.
Унинг хитойликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг декабрь ойига қадар амал қилади. Шанхай клубига келгунига қадар Игало «Чанчун Ятай», «Уотфорд», «Гранада», «Удинезе» ва бошқа жамоаларда тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)