АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
Умумий ҳисобда эса дунё бўйича 353 минг киши коронавирусдан вафот этди. АҚШдан ташқари касаллик қурбонлари сони Буюк Британия (37,5 минг), Италия (33,1 минг), Франция (28,6 минг) ва Испанияда (27,1 минг) юқори.
Эпидемия бошланганидан буён АҚШда касалланганларнинг сони 1,69 миллион кишидан ошган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Жанубий Америка коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоғига айланди. Мазкур минтақада жойлашган Бразилия касалланганлар сони бўйича Россиядан ўзиб кетди ва дунёда иккинчи ўринга чиқди.
Изоҳ (0)