21 май, пайшанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Пекинда ташкил этилган Хитой Миллий сиёсий консультатив анжуманининг илк мажлисига кириб келаётган мамлакат раҳбари Си Цзиньпин.

Фото: Reuters

Колумбиянинг Летисия шаҳрида туб аҳоли бўлмиш Уитото қабиласи вакиллари юзида ниқоб ва миллий кийимларда турибди.

Фото: AFP

32 йил аввал меҳмонхонада йўқолиб қолган Мао Инь онаси Ли Цзинчжи билан Хитойнинг Шэньси провинциясида дийдорлашди.

Фото: Reuters

Япониянинг Кагосима шаҳридаги Сакурадзима тоғлари узра H2B ракетасидан қолган излар.

Фото: Reuters

Пекинда ташкил этилган Хитой Миллий сиёсий консультатив анжуманининг илк мажлиси олдидан Катта залнинг чиқиш эшикларини фотосуратчига кўрсатиб турган қўриқчи.

Фото: Reuters

АҚШнинг Флорида штатидаги Клируотер пляжи қайта очилиб, одамлар унда вақтларини чоғ ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг Суонси шаҳри яқинидаги ҳудудда чақмоқ.

Фото: Rex

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Рамазон Ҳайити олдидан мушакбозлик уюштираётган аҳоли вакили.

Фото: Rex

Ҳиндистоннинг Миднапор шаҳрида «Амфан» циклонидан зарар кўрган уйидан нарсаларини олиб чиқаётган эркак.

Фото: AFP

Германиянинг Фишбахау шаҳридаги Биркенштайн ибодатхонаси яқинида диний маросимга миллий кийимларда келган оила. Тадбир коронавирус туфайли бекор қилинган.

Фото: Getty Images

Япониянинг Осака шаҳридаги Синсекай туманининг одамларсиз кўчаси. Мамлакат бош вазири Синдзо Абэ ғарбий қисмдаги айрим ҳудудларда фавқулодда вазиятни бекор қилди.

Фото: EPA

АҚШнинг Мичиган штати Мидленд шаҳридаги Эденвилл ва Сэнфорд дамбалари ўпирилиши оқибатида Титтабавасси дарёси суви шаҳарга оқиб кирди. Уйидан эвакуация қилинган кексалар каравотда ўтирибди.

Фото: Reuters

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди ҳамда дастлаб Олтинкўл туманидаги «Кўҳна водий баҳори» фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суриянинг Идлиб шаҳрида Рамазон Ҳайити арафасида қочоқ болаларнинг сочларини олиб қўяётган Халқаро ёрдам ва тараққиёт уюшмасининг волонтёр сартарошлари.

Фото: Reuters

Ҳиндистон шарқи ва Бангладешга келган «Амфан» циклони сабаб аксарият аҳоли эвакуация қилинди. Бироқ айрим одамлар коронавирус хавфидан қўрқиб, берилган бошпаналарда туришни рад этди.

Фото: Reuters

Германиянинг Мюнхен шаҳридаги балконда махсус ташкил қилинган столчада овқатланаётган малла олмахон.

Фото: Reuters

Бурундининг Нгози шаҳрида президентлик, қонунчилик органлари ва кенгашларга сайловда овоз бериш учун навбатда турган одамлар. Коронавирус хавфига қарамасдан сиёсий тазйиқлар остида оммавий тўпланишлар давом этмоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Мишлен ресторани ижрочи ёрдамчиси Жесси Доусон манекенлар орасида кечки овқатга ҳозирланмоқда. Ресторан яқинда қайта очилади.

Фото: Reuters

Италиянинг Неаполь шаҳрида ресторанлари очилишидан аввал тиббиёт ходимларини олқишлаётган ишчилар.

Фото: Reuters

АҚШнинг Лисбург шаҳрида коронавирусга тест топшириш учун навбатда терилиб турган автомобиллар.

Фото: Reuters

Париж яқинидаги Кормей-Ан-Паризи туманида дизайнер томонидан овқатланиш жойларидаги хўрандалар учун махсус ишлаб чиқилган ҳимоя капсуласи ичидаги аёл.

Фото: Reuters