Ушбу бургерлар, айниқса, болажонларга ёқиши аниқ.

Фото: Lifehacker

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Бургер нонлари
  • Товуқ қиймаси — 450 гр
  • Помидор — 4 дона
  • Ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ
  • Салат барги — 5-6 дона
  • Нон толқони
  • Пишлоқ (иложи бўлса, моцарелла пишлоғидан фойдаланинг)
  • Саримсоқ пиёз
  • Туз, қора мурч, қуритилган райҳон

Тайёрланиш жараёни:

  • Қиймага саримсоқ, туз, мурч, қуритилган райҳон қўшиб аралаштиринг.
  • Қиймани нон бўлаги нечта бўлса, шунчага бўлинг.
  • Бўлинган қийманинг ичига пишлоқ солиб устини ёпинг.
  • Котлетлар нон бўлагига мос катталикда бўлиши керак.
  • Котлетни нон толқонига булаб, ўсимлик ёғида ҳар икки томонини яхшилаб қовуриб олинг.
  • Бургер нонлари орасига салат барги, тайёр котлет ва помидор қўйинг.
  • Бургерлар учун истаган соусингизни тайёрланг .

Ёқимли иштаҳа!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.