Нефть нархи 11 май куни бутун дунёда коронавирус инфекцияси тарқалишининг иккинчи тўлқини кузатилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан инвесторларнинг хавотири сабаб яна пасайди. Бу ҳақда Reuters хабар қилган.
Brent маркасидаги қора олтиннинг қиймати бир долларга, яъни баррель учун 29,93 долларгача тушди. WTI эса 30 цент йўқотиб, 24,44 долларга нархланди.
Мавзуга доир:
Шунингдек, Жанубий Корея ҳамда Францияда ҳам касалланишнинг иккинчи тўлқини кузатилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.
Изоҳ (0)