Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Косметик воситаларга ортиқча пул сарфламасдан, юзи тиниқ ва чиройли бўлишни истовчилар учун уй шароитида тайёрлаш мумкин бўлган ниқобларни ўргатамиз.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Юзни намлантирувчи ниқоб

Бананни намлантирувчи крем, ўсимлик ёғи ва лимон шарбати билан аралаштиринг. Аралашмани тоза юз терисига суртиб, 20 дақиқадан кейин ювиб ташланг. Юзингиз тиниқ ва силлиқ бўлганига гувоҳ бўласиз.

Қовоқлар шишига қарши

Картошкани қирғичдан чиқариб қовоқларингиз устига қўйинг. 20 дақиқадан кейин юзингизни ювиб ташланг. Мазкур усул чарчоқдан киртайган кўзлар учун самарали натижа беради.

Муаммоли тери

100-200 мл қатиққа лимон шарбати аралаштириб юзингизга суртинг. Енгил ҳаракатлар билан юзингизни уқаланг. 15 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювиб ташланг.

Юз рангини тиниқлаштириш учун

Иккита сабзини қирғичдан чиқариб, тухум сариғига қўшиб аралаштиринг. Аралашмани юзингизга суртинг, ниқоб 15 дақиқа давомида туриши керак.

Ёғли тери учун

Лимон шарбатига бодринг сувини қўшинг ва аралашма билан юз терисини артинг. Бу ниқобни иложи борича тунда ухлашдан аввал бажариш тавсия қилинади. Тонгга қадар юз териси дам олиб, ниқоб таъсирида янада тиниқ ва гўзал кўринишга эга бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар