• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Ёш кўриниш учун нималарга эътибор бериш керак?

    Инсон неча ёшда бўлиши эмас, ўзини неча ёш деб билиши ва ойнага қараганда нимани ҳис қилиши муҳим. Ёш кўринишни истовчилар учун қуйидаги тавсиялар билан бўлишамиз:

    Фото: Peoples

    Фото: Peoples

    Ҳаётдан завқланиб яшанг

    Баъзи аёллар 30 ёшдаёқ ёши ўтган, ҳамма яхши нарсалар ортда қолган деб ҳисоблайди, баъзилар бўлса 70 ёшда ҳам ўзини қари деб ҳисобламайди ва ҳаётдан максимал даражада завқланиб яшайди. Сиз ў​зингизни қандай ҳис қилишингиз танловингизга боғлиқ. Ёш ҳақида эмас, олдинда яна қандай янгиликлар сизни кутаётгани ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг. Фарзандларингиз катта бўлган бўлса, сизда ўзингизга кўпроқ вақт ажратишга имкон бор. Шундай экан, сизни қизиқтирган машғулот билан шуғулланинг. Бахтдан кўзларингиз порласин, ҳар бир янги кунга шукр қилиб, баҳра олиб яшанг. Унутманг руҳиятингиз, ўзингизни қандай ҳис қилишингиз ташқи кўринишингизда акс этади.

    Янги имиж

    Фото: «В курсе жизни»

    Фото: «В курсе жизни»

    Охирги марта қачон соч ранги, турмак ёки макияжингизни бутунлай ўзгартирдингиз? Кийиниш услубингизни-чи? Анча бўлган бўлса, баҳор мавсуми ташқи кўринишга ўзгартириш киритиш учун айни муддао. Карантин вақтида бўлса, бемалол нималарни ўзгартириш ҳақида аниқ қарорга келиб олишингиз мумкин. Сочингиз оч рангда бўлса, тўқ рангга бўянг ёки аксинча. Фақат бу борада юз тузилиши, қадди-қоматингизга қараб иш тутинг.

    Гардеробингизни янгиланг

    Гардеробдаги либосларнинг сизни ташқи кўринишингиз қандай бўлишида аҳамияти катта. Ярашган, бежирим либослар кишини ёш кў​рсатса, беўхшов либос ортиқча ёш қўшади.

    Ёш кўриниш учун қуйидагиларга эътибор беринг:

    • Ҳаддан ташқари кенг ва узун либослардан воз кечинг.
    • Тўқ ва кул ранг либослар кийишдан қочинг. Бундай ранг юзни рангсиз ва носоғлом кўрсатади.
    • Ёшингизга ярашмайдиган бачкана либосларни танламанг. Кийиниш борасида олтин оралиқни топинг.
    • Бир вақтнинг ўзида 3 тадан ортиқ тақинчоқ тақманг. Керагидан ортиқ ялтир-юлтир ёшга ёш қўшади.
    • Чиройли образ учун биргина тақинчоқнинг ўзи етарли.
    Спорт ва соғлом турмуш тарзига амал қилинг

    Фото: Freepik

    Фото: Freepik

    Ёш кўринишни истайсизми? Спорт билан шуғулланинг. Ёқадими, йўқми, лекин бу ҳақиқат — ортиқча кило ёшни катта кўрсатади. Кўпроқ яёв юринг, бир жойда узоқ ҳаракатсиз ўтирманг.

    Тиниқ ва соғлом тери

    Тери кўриниши сизнинг ёшингиз ҳақида кўп нарсани айтиб беради. Аксарият аёллар юз кўринишига эътибор қаратади, аммо бўйин ва қўл кўриниши қандайлигини унутади. Тери учун мўлжалланган бальзам ва кремлардан фойдаланишни ёддан чиқарманг.

    Макияжга эътибор беринг

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Макияждан аввал ёшартирувчи крем суртишни унутманг. Тонал кремдан кўп фойдаланманг. Бундай кремлар ажинни кўпайтиради.

    • Лаб бўёғининг нейтрал рангини танланг. Ҳаддан ортиқ тўқ ранг ёшни катта кўрсатади.
    • Ҳайлайтерни ҳам меъёридан ортиқ ишлатманг.
    Овқатланишда эътиборли бўлинг

    Сиз истеъмол қиладиган нарсалар ташқи кўринишингиз қандай бўлишининг энг асосий омили ҳисобланади. Ёш кўриниш учун хамирли, ширин, қовурилган, тузли маҳсулотларни ейишни камайтиринг. Сабзавот, мева ва сутли маҳсулотларни рационингизга киритинг.

    Мавзуга доир: 

    • Араб қизларининг гўзаллик сири нимада?
    • Табиатнинг ўзи табиб: терини соғлом ва ёш кўрсатувчи 6 маҳсулот
    • Уйдан ишлаётганда саломатликка путур етказмаслик учун 4 тавсия
    • Бахтли инсонларга хос 5 та фазилат

    02.05.2020, 08:35   Изоҳ (0)   86645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юз териси гўзаллигига таъсир кўрсатувчи 5 та маҳсулот

    26.04.2020, 16:49

    Уй шароитида тери учун қаҳвали скраб тайёрлаймиз

    26.04.2020, 07:55

    Ўзбекистондаги ёш оналарни халқаро гўзаллик танловида иштирок этишга чорлашмоқда

    25.04.2020, 16:38

    Макияжда энг кўп йўл қўйиладиган 10 хато

    25.04.2020, 07:55

    Кўзни бўяшда йўл қўйиладиган 5 хато

    22.04.2020, 07:56

    Икки ҳафтада қориндаги ёғни кетказишга ёрдам берувчи 5 та тавсия

    20.04.2020, 11:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи QS Eurasia Forum’да бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25

    Андижонлик фуқаро 10 йиллик алиментни олдиндан тўлади

    Ўзбекистон | 6 август, 21:15

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 6 август, 21:09

    АҚШ президентининг Украина бўйича вакили Стив Уиткофф Кремлда Путин билан учрашди

    Дунё | 6 август, 20:45

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    “Эроннинг ерости бойликлари 27,5 трлн долларни ташкил этади” – Эрон ҳукумати вакили

    Дунё | 6 август, 20:35

    Паркинсон касаллигини кислород етишмовчилиги билан даволаш таклиф этилди

    Дунё | 6 август, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.