АҚШ биринчи хоними Мелания Трампнинг гўзал қомати сири у истеъмол қиладиган маҳсулотлар ва спорт машқлари билан боғлиқ экани маълум бўлди.
«Яндекс Дзен» платформасида ёзилишича, 50 ёшлик Мелания кунига 7 хилга яқин сабзавот ва мева истеъмол қилади. Шунингдек, у тонгни мева ва резаворлар қўшиб тайёрланган смузи ёки сули ёрмаси билан қарши олади.
Мавзуга доир: Нонуштага витаминларга бой творогли смузи тайёрланг
Трампнинг рафиқаси, пилатес (америкалик спорт мутахассиси Йозеф Пилатес томонидан ишлаб чиқилган машқлар мажмуаси) билан мунтазам шуғулланиш билан бирга, дам олиш кунларида теннис ва сузишни канда қилмайди.
Мавзуга доир: Мелания Трамп кимнинг образини кўчиради?
Изоҳ (0)