Мазкур таомнинг тайёрланишига кўп вақт кетмайди, мазаси эса оғзингизда қолади.

Фото: Lifehacker

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Тухум — 6 дона
  • Майонез — 150 гр
  • Ун — 1 ош қошиқ
  • Туз — таъбга қараб
  • Пишлоқ — 150 гр
  • Ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ
  • Кўкатлар
  • Саримсоқ пиёз

Тайёрланиш жараёни:

  • Аввал омлет тайёрлаб олинг.
  • Бунинг учун тухумга майонез, ун ва туз солиб, миксер билан аралаштиринг.
  • Пишлоқни қирғичдан чиқариб аралашмага қўшинг.
  • Газ печи патнисига махсус қоғоз солинг, омлет тайёр бўлганида олиш осон бўлиши учун ёғ суртинг.
  • Патнисга тухумли аралашмани солинг.
  • 180 даража қизиган оловга 10-15 дақиқага печга қўйинг.
  • Начинка тайёрланг.
  • Бунинг учун кўкат, пишлоқ ва саримсоқ пиёзни аралаштиринг.
  • Омлет устига начинка солинг ва эҳтиёткорлик билан рулет шаклида ўранг.

Ёқимли иштаҳа!