• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сув жўмраги ишламайди, эшик қулфи носоз. Деворлари моғорлаб, ўйилиб тушмоқда». Ғузорликлар намунали уйларнинг яроқсизлигидан шикоят қилди

    Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги «Амир Темур» маҳалласида яшовчи фуқаролар фойдаланишга топширилганига икки йил ҳам бўлмаган намунали уйларнинг яроқсизлигидан шикоят қилди.

    Аҳоли мурожаатини ўрганган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг маълумот беришича, 2018 йил фойдаланишга топширилган намунали уйларнинг аксариятида сув жўмраклари ишламайди. Хонадон эшикларига ўрнатилган қулф носоз ёки ишдан чиққан. Уй деворлари эса моғорлаб, тўкилиб тушмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Янги уйга 2019 йил март ойида кўчиб кирган бўлсак, бир йилда кўплаб камчиликлари кўзга ташланиб қолди. Ювиниш хонаси учун ўрнатилган сув жўмраклари ишламайди. Ошхона деворлари моғорлаб, ўйилиб тушмоқда. Хона эшиклари қулфланмайди. Баъзиларининг қулфи бузуқ бўлса, баъзи эшиклар нотўғри ўрнатилгани боис қулфланмайди», — дейди намунали уйларда яшовчи Зарина Умирова.

    Зарина Умирова

    Зарина Умирова
    Фото: «Дарё»

    Зарина Умированинг маълумот беришича, улар яшаётган уй 2018 йил фойдаланишга топширилган бўлса-да, оила 2019 йил март ойида уйга кўчиб ўтган.

    Фото: «Дарё»

    «Ёмғир ёғса, дераза тагидан сув кириб уйимиз сувга тўлади. Қурилиш ташкилоти раҳбарига мурожаат қилавериб чарчадик. ‘Бугун тузатамиз, эртага тузатамиз’, дейишдан нарига ўтмайди. Шу йил қишда жуда қийналдик. ‘Отоплениени’ улайлик десак, иссиқлик тизими яхши ўрнатилмагани учун уйни сув босиб кетади. Кейин электр печ ҳам ишлатолмаймиз. Шу сабаб ҳам фарзандим қишда қайта-қайта шамоллади. Қурувчи эса бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди», — дейди Зарина Умирова.

    Фото: «Дарё»

    Ҳудуддаги арзонлаштирилган уйлар буюртмачиси «Қишлоққурилишинвест»нинг туманга бириктирилган мутахассиси Суюн Боймуродовнинг гапига кўра, аҳоли учун қурилган уйлардаги эшик ва дераза ромларининг сифатсизлиги қурувчи ва буюртмачига боғлиқ эмас.

    Фото: «Дарё»

    «Дераза ва эшик ромлари бизга Тошкент шаҳридан келади. Тендерда ким ютиб олса, ўша таъминотчи олиб келади. Уларнинг сифати учун биз жавоб бермаймиз. Бизнинг қурувчилар эшик ва дераза ромларига ўзгартириш киритмайди. Борини ўрнатиб беради», — дейди Суюн Боймуродов.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган аҳоли вакилларининг айтишича, мазкур маҳаллада 2017, 2018 ва 2019 йилларда кўплаб намунали турар жойлар қурилган.

    Фото: «Дарё»

    «Уч йил давомида кетма-кет қурилган намунали уй-жойларнинг 2018 йил қурувчи Азамат Тошонов раҳбарлигида қурилганлари умуман сифатсиз. Талабга жавоб бермайди», — дейди шу уйларда яшовчи Лобар Аннаева. — Аммо 2017 йил қурувчи Мамаюсуф Эшбобоев томонидан қурилган уйлар сифатли. Шу кунга қадар бирор-бир муаммо кузатилмаган»

    Фото: «Дарё»

    Шу маҳалладан 2019 йил янги уй харид қилиб, кўчиб кирган Лобар Турсунованинг маълум беришича, у сотиб олган уй ҳам сифатсиз қурилган.

    Лобар Турсунова

    Лобар Турсунова
    Фото: «Дарё»

    «Сотиб олган уйимизга 2019 йил баҳор ойида кўчиб киришимиз керак эди. Аммо уйнинг камчилиги аниқлангач, кўчиб ўтмадик ва таъмирлаб беришганидан сўнг 2019 йил сентябрь ойида уйга кирдик», — дейди Лобар Турсунова.

    Лобар Турсунованинг айтишича, унга тегишли уйнинг меҳмонхона девори текшириб кўрилганда ғиштдан сўнг цемент ишлатилмагани, деворга қумсувоқдан кейин пардозлаш ишлари бажарилгани маълум бўлган.

    Фото: Лобар Турсунова

    «Девор қумсувоқлигича қолгани ва цемент ишлатилмагани аниқлангач, қурувчига шикоят қилдим ва кўчиб киришдан бош тортдим. Ҳатто Президент порталига ҳам мурожаат қилдим. Шундан сўнг келиб, камчиликни тўғирлаб беришди», — дейди Лобар Турсунова. — Аммо ҳалигача уй қурилишидаги камчиликлар тугагани йўқ»

    Фото: «Дарё»

    2018 йил март ойида уй харид қилган Сирожиддин Қаршиевнинг айтишича, уйнинг нафақат хоналарида, ҳатто том қисмида ҳам муаммо бор.

    Сирожиддин Қаршиев

    Сирожиддин Қаршиев
    Фото: «Дарё»

    «Томга чиқиб кўрганимизда шифер тагида етарли даражада ёғоч ишлатилмагани маълум бўлди. Бу камчилик ҳақида қурилиш ташкилоти раҳбарига шикоят қилдик. Келиб тузатиб кетишди», — дейди хонадон вакиллари.

    Ушбу уйларни қурган қурилиш ташкилоти «Намуна Сабрина махсус сервис» хусусий корхонаси раҳбари Азамат Тошоновнинг тан олишича, юқорида тилга олинган камчиликларнинг аксарияти бартараф этилган.

    Фото: «Дарё»

    «Камчилиги бор уйларнинг барча муаммоларини бартараф этиб, тўғирлаб берганмиз. Агарда яна муаммолари бўлса, биз тўғирлаб берамиз», — дейди Азамат Тошонов.

    Фото: «Дарё»

    Азамат Тошоновнинг маълумот беришича, унинг раҳбарлигидаги қурилиш ташкилоти ушбу ҳудудда 2017 йил 5 та, 2018 йил 5 та — жами 10 та уй қурган.

    «Баъзи хонадон эгалари уйнинг таъмиридан кўнгли тўлмай ўзлари уста олиб келишди. Камчилигимиз бўлган бўлса, тан олиб қурилиш материалларини бердик, ҳатто усталарининг хизмат ҳақини ҳам тўладик. Имкон қадар ҳеч кимни норози қилмасликка ҳаракат қиляпмиз», — дейди қурувчи ташкилот раҳбари.

    Мавзуга доир: «Кўзбўямачилик». Қашқадарёда қурилиши бошлаб юборилган 19 та уй тендер савдосига қўйилиб, талабгор қурувчи изланмоқда

    Фото: «Дарё»

    Аҳолининг қўшимча қилишича, ҳудудда электр токи ҳам муаммо.

    Фото: «Дарё»

    «Бир кун ‘свет’ бўлса, уч кун ўчириб қўйишади. Сабабини сўрасак, линияда носозлик кузатилган, дейишади. Сал ёмғир ёғса ҳам бизда носозлик юзага келиб, икки-уч кунлаб ‘светъсиз ўтирамиз. Туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Эркин Пардаевга қанча мурожаат қилмайлик, фойдаси йўқ», — дейди Лобар Аннаева.

    Лобар Аннаева

    Лобар Аннаева
    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, ушбу намунали уйда яшовчиларнинг аксарияти ўқитувчилар бўлиб, электр токидаги узилишлар онлайн машғулот олиб боришда қийинчилик туғдирмоқда.

    «Шу уйга кўчиб келганимиздан бери электр токи бир маромда берилганини эслолмайман, — дейди Лобар Турсунова. — Сал ёмғир ёғса ёки шамол бўлса, ‘светъсиз қоламиз. Энг ёмони бу ҳолат икки-уч кунлаб давом этади. Туман электр таъминоти раҳбарига муаммони айтсак, эшитгиси келмайди. Навбатчига қўнғироқ қилсак, телефонга жавоб бермайди»

    Таъкидланишича, электр токидаги носозликлар сабаб телевизорлар ҳам тез-тез куяди.

    Фото: «Дарё»

    Бу ҳолатни эшитган туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Эркин Пардаев туманда икки-уч кунлаб электр токи бўлмаслигини инкор қилди.

    «Бухоро ва Сардобадаги воқеалар сабаб одамлар уйсиз, ‘светъсиз яшаяпти-ку. Нега булар нолишади, тушунмайман. Тўғри, олдин тўрт-беш кунлаб электр токини ўчириб, токни тежардик. Бугунги кунда бу ҳолат йўқ-ку. Ҳар доим электр токи билан таъминлашга ҳаракат қиляпмиз», — дейди Эркин Пардаев.

    Эркин Пардаевнинг айтишича, Бухоро вилоятидаги воқеаларга сабаб бўлган кучли шамол пайтида туманда ҳам носозликлар кузатилган. Аммо ундан кейин бундай ҳолат юз бермаган.

    Ғузорлик мурожаатчиларнинг «Дарё» мухбирига қўнғироқ қилиб маълум қилишича, намунали уйларда 8 май куни ҳам соат 13:30 дан 17:30 гача электр токи бўлмаган. Соат 17:30 да ёнган чироқ ёмғир ёғиши натижасида 20:15 да яна ўчган. Туман электр таъминоти корхонаси навбатчиси эса тармоқ носоз эканлигини такрорлаб, аҳолига бу тармоқдан электр токи берилиши нотўғри эканлигини қўшимча қилган.

    09.05.2020, 20:30   Изоҳ (0)   34534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўстонлиқда 33 ёшли аёл эрини ҳимоя қиламан деб икки кишини пичоқлаб қўйди

    09.05.2020, 19:49

    Иккинчи Жаҳон уруши вақтида Ўзбекистонга 250 мингдан зиёд бола эвакуация қилинган

    09.05.2020, 19:28

    Шавкат Мирзиёев: Ҳар уч ўзбекистонликдан бири қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилган

    09.05.2020, 19:02

    Шавкат Мирзиёев: Коронавирус пандемияси кўзимизни очди

    09.05.2020, 18:32

    Шавкат Мирзиёев Чилонзорда қурилган шаҳар 2-перинатал марказини бориб кўрди

    09.05.2020, 18:22

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2349 нафарга етди

    09.05.2020, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.