Ўзбекистонда 9 май соат 16:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 13 кишига кўпайиб, 2349 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аввалроқ, 9 май соат 10:00 ҳолатига кўра мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2336 нафарни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1803 киши касалликдан соғайди, 10 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)