Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатида 8 май, жума куни 2020 йилги мавсум старт олди.
Мавсумнинг очилиш ўйини «Чонбук Моторс» ва «Сувон» жамоалари ўртасида кечди. Мазкур баҳсда Ли Дон Гукнинг 84-дақиқадаги голи майдон эгаларига ғалаба олиб келди. Шу тариқа 41 ёшли футболчи ўзининг К-Лигадаги 22-мавсумида гол уришга эришди.
Турнинг қолган ўйинлари 9 ва 10 май кунлари бўлиб ўтади. 9 май, шанба куни Рустам Ашурматов ҳаракат қилаётган «Кванжу» ўз майдонида «Соннам»ни қабул қилади. Соннамликлар сафида яна бир ўзбекистонлик футболчи Жамшид Искандаров ҳаракат қилади.
10 май куни яна икки нафар ўзбекистонлик футболчи ҳаракат қилаётган клублар ўз ўйинини ўтказади. Достон Турсунов жамоаси «Пусан Ай Парк» сафарда «Поханг Стилерс»га қарши баҳс юрица, Икром Алибоев клуби «Сеул» «Канвон» меҳмони бўлади.
К-Лига
1-тур баҳслари
8 май, жума
«Чонбук Моторс» — «Сувон» 1:0
9 май, шанба10:00. «Улсан Ҳёндай» — «Сангжу Сангму»
12:30. «Инчҳон Юнайтед» — «Тэгу»
15:00. «Кванжу» — «Соннам»
10 май, якшанба10:00. «Похан Стилерс» — «Пусан Ай Парк»
12:30. «Канвон» — «Сеул»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)