Миланнинг «Интер» клуби айни дамда ПСЖда ижарада ҳаракат қилаётган ҳужумчиси Мауро Икардини Лондоннинг «Арсенал»ига таклиф қилишга тайёр, деб хабар бермоқда Tuttosport.
Қайд этилишича, «Интер» ёзги трансферлар вақтида «Барселона»га ўтиши кутилаётган Лаутаро Мартинес ўрнига бошқа форвард олиб келишни режалаштирмоқда. Рўйхатда эса «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам бор. Миланликлар Мауро Икардини ижарадан қайтгандан сўнг «Арсенал»га таклиф қилиб, унинг ўрнига Обамеянгни сўрашни хоҳламоқда.
Габонлик ҳужумчининг Лондон клуби билан шартномаси 2021 йил 30 июнида якунига етади. Ҳозирча футболчи «тўпчилар» билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.
Жорий мавсум Обамеянг АПЛ доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Европа Лигасида олтита баҳсда учта гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)