Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Ренан Лодида коронавирус аниқланди, дея хабар қилмоқда АS.
Лодида март ойида хасталикнинг кичик белгилари кузатилган, ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда. 22 ёшли бразилиялик футболчи айни вақтда Мадриддаги уйида изоляцияга олинган.
Аввалроқ Ла Лига ва Сегунданинг беш нафар футболчисида коронавирус аниқлангани хабар қилинганди. Ушбу натижалар бошланғич бўлиб, тестлар қайта ўтказилгандан сўнг Ла Лига бу борада батафсил маълумот беради.
Маълумот учун, Испания ҳукумати коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари камайгани сабаб мамлакатда карантин қоидалари енгиллаштирилишини маълум қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)