«Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погба трансферидан воз кечди, дея хабар қилмоқда Marca.
Таъкидланишича, мадридликлар клубининг франциялик ярим ҳимоячига бўлган қизиқиши сўнган. Эндиликда жамоа «Ренн» вакили Эдуардо Камавинга ва «Челси» етакчиси Нголо Канте вариантларини кўриб чиқмоқда.
2019/20 йилги мавсумда Погба Премьер Лигада 7 та ва Англия Лига Кубогида битта ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида иккита самарали узатма бор.
Жорий мавсум Канте «Челси» сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол уришга эришди. Камавинга эса 36 ўйинда иштирок этиб, 1 гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)