Ушбу бутербродни тайёрлаш учун ортиқча маҳсулот талаб қилинмайди ва тайёрланиш жараёни ҳам ортиқча вақт олмайди. Бутербродни иссиқ ва совуқ ҳолда ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- Батон нон — 4 бўлак
- Колбаса — 30 грамм
- Пишлоқ — 30 грамм
- Хантал — 2 чой қошиқ
- Сарёғ— 10 грамм
- Тухум — 1 дона
- Салат барги
- Туз
- Сут — 1 чой қошиқ
- Ўсимлик ёғи
- Батон бўлагига сарёғ ва хантал суртинг.
- Унинг устига колбаса ва пишлоқ қўйинг.
- Нонни иккинчи бўлагини ёпинг.
- Идишга тухум, туз ва сут қўшиб санчқи билан аралаштиринг.
- Аралашмага бутербродни икки тарафини ботириб олинг.
- Товани қиздириб, ўсимлик ёғини солинг.
- Бутербродни тилларанг бўлгунича қовуринг.
- Тайёр бутербродни помидор ва кўкатлар, салат барги билан безатиб дастурхонга тортинг.
Изоҳ (0)