Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Рўза тутган одам ошқозон касалликлари, бўғинлардаги муаммолар, тузлар, тошлар, қон босими ва бошқа кўплаб касалликлардан халос бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси сайтида айтилади.

Фото: «Islam-today.ru»

Фото: «Islam-today.ru»

Хабарда айтилишича, Токио технологик университети олими Ёсинори Осуми вақтинчалик очлик, яъни рўзанинг касалликларга даво бўлиши ва танани ёшартиришини илмий исботлаган. Япониялик олим аутофагия («ўзини ўзи емоқ» деган маънони англатади) механизмларини кашф этгани учун 2016 йилда тиббиёт ва физиология соҳаси бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлди.

Аутофагия барча жонли мавжудотларда бўлади. Бу танани кераксиз чиқиндилар, бактериялар ва бошқа ҳужайралардан тозалаш қобилиятидир. Натижада организм нафақат тозаланади, балки эрта қаришдан ҳимоя қилинади, тана ёшаради.

Аутофагия қорин оч бўлганида фаоллашади. Ташқаридан емиш келмаганидан кейин ички манбалар кераксиз чиқиндилар, шунингдек, патоген бактериялар ҳисобидан энергия ишлаб чиқаришни бошлайди. Ҳайратланарлиси, ҳужайралар Аллоҳ иродаси билан шундай яратилганки, улар ўзларини ўзлари тозалаб туриш қобилиятига эга.

Мутахассисларнинг фикрича, инсон тўқ юрганда ҳужайралар фаол ишламас экан. Бу танада шлак ва кераксиз чиқиндилар йиғилишига сабаб бўлади. Оқибатда турли касалликлар урчийди. Инсон оч бўлганида ҳужайралар ўзини ўзи тартибга солиш учун фурсат бўлади.

«Рўзадор одам оч қолганида организмидаги ҳужайраларнинг нобуд бўлган қисмлари утилизация қилинади. Организм барча инфекция ва токсинлардан тозаланади. Инсон организми оч қолганда ҳужайралар ичкарида тўпланиб қолган ахлатлар, ёғлар, шлаклар, гижжалар, хавфли ҳужайраларни ‘ёқиб’ энергия ишлаб чиқаради. Шунингдек, эски ҳужайралар емирилиб, янгилари пайдо бўлишига замин яратади. Яна бир мисол, рўзадор одамнинг ошқозон ва ичак фаолиятида ўт суюқлиги камайиши кузатилади. Бу аъзоларида яраси бор кишилар дардига даво бўлади», — дейди Тошкент тиббиёт академияси тадқиқотчиси Элёрбек Раҳматуллаев.

Кембриж университети ва Британия илмий-тадқиқот институти молекуляр нейрогенетика бўйича профессори Д.Рубинштейннинг сичқонлар устида ўтказган тажрибаларидан маълумки, уларда 24 соатлик очликдан сўнг мия ва бошқа бир қанча органлар, жумладан, жигар фаолияти яхшиланган. Тадқиқот очликдан фойдаланган ҳолда олиб борилди ва бу жараёнда ҳайвонлар узоқ яшади, соғломлашди.

Мутахассиснинг айтишича, агар саҳарлик ва ифторликда меъёрий тарзда, соғлом овқатланиш талабларига риоя қилган ҳолда рўза тутсак, организмдаги касалликларга қарши иммунитетни кучайтириш, семизликка қарши монелик пайдо қилиш, тўқималарда тўпланиб қолган ортиқча моддалар ҳамда тузларни ҳайдашга ёрдам берган бўлар эканмиз, дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризаларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқиши мумкин
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси пастлади