• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Умуртқага зарар етказиши мумкин бўлган 11 одат

    Умуртқа поғонаси организмнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, саломатликда муҳим роль ўйнайди. Cosmopolitan нашри кундалик турмушимиздаги қандай одатлар умуртқа зарарланишига олиб келишига тўхталди.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Чекиш

    Чекиш нафақат юрак қон тизими, балки умуртқа учун ҳам зарар экани аллақачон исботланган. Гап шундаки, чекиш оқибатида қондаги циркуляция ёмонлашади. Қанча кўп чексангиз умуртқангиз шунча кўп қийналади.

    Сутли маҳсулотларни кам истеъмол қилиш

    Суяклар мустаҳкамлиги учун, айниқса 45-50 ёшдан кейин кальций жуда муҳим ҳисобланади. Ушбу керакли модда етишмовчилигини бартараф қилишнинг энг оддий йўли эса сутли маҳсулотларни истеъмол қилишдир. Таркибида кальций бор маҳсулотларни емаслик, суяклар емирилиши, катталарда остеопороз ривожланишини жадаллаштиради. 50 ёшгача кунига 1000 мг, 50 ёшдан кейин бўлса 1200 мг ва ундан кўп миқдорда кальций қабул қилиш керак.

    Букчайиш

    Ёшимиз ўтган сари қадни ростлаш мураккабдек туюлаверади. Гавданинг букчайиши, ички аъзоларга юк бўлади. Шу сабаб мутахассислар 30 ёшдан кейин йога ва бошқа умуртқа поғонасини яхшилашга қаратилган машқлар билан шуғулланиш кераклигини таъкидлайди.

    Смартфондан кўп фойдаланиш

    Телефонни елкага қўйиб узоқ вақт суҳбатлашиш ёки экранга соатлаб термилиб видео томоша қилиш умуртқанинг юқори поғонасини зўриқишига сабабчи бўлади. Бу эса маълум вақтдан кейин жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.

    Тартибнинг йўқлиги

    Вақтида ухламаслик ёки кунлик ишларнинг пала-партиш бажарилиши умуртқага таъсир қилмай қўймайди. Уйқунгиз қанчалик тайин бўлмас экан умуртқа билан боғлиқ касалликларга учрашингиз эҳтимоли шунча юқори бўлади. Уйқусизликнинг оқибати сурункали оғриқ ёки яллиғланишга олиб келиши мумкин.

    Узоқ вақт ўтириб ишлаш

    Ишингиз сабаб узоқ вақт курсига михланишга мажбур бўлсангиз, унда умуртқангиз ҳақида зудлик билан қайғуришни бошланг. Ҳар куни ёки иш орасидаги ҳар икки соатда жисмоний машқлар бажаринг.

    Ноқулай тўшак

    Юмшоқ ёки қаттиқ тўшакда ётиш умуртқа учун қулай эмас. Унинг саломатлиги учун ўртача қаттиқликдаги тўшакда ётиш тавсия қилинади. Шунингдек, тўшак сизга неча йилдан бери хизмат қилаётганига ҳам эътибор беринг. Агар 8-10 йилдан бери уни алмаштирмаган бўлсангиз унда бу ишни ортга сурмай умуртқангиз саломатлиги ҳаққи ҳурмати зудлик билан алмаштиринг.

    Кўп миқдорда кофеин истеъмол қилиш

    Қаҳванинг ажойиб ичимлик экани, саломатлик учун фойдаси йўқ эмаслиги аниқ, лекин таркибидаги кофеин, организмдан калцийни чиқариб юбориш хусусиятига эгалигини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Агар сиз кунингизни қаҳвасиз тасаввур қила олмасангиз унда таомномангизда, таркибида калций бўлган маҳсулотлар етарлича бўлишига эътибор қаратинг.

    Оғир сумка

    Агар сиз аксарият вазиятларда оғир сумка тақадиганлардан бўлсангиз шуни билинг: умуртқангиз хавф остида. Саломатлик ҳар недан муҳим эканини унутманг, катта сумкаларни тутмасликка, уларни кичигига  алмаштиришга ҳаракат қилинг.

    Баланд пошна

    Умуртқанинг биринчи рақамли душмани бу — баланд ва ингичка пошнали туфли бўлади. Агар сиз пошналардан воз кечолмайдиганлардан бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда уни ора-сирада кийишга ҳаракат қилинг. Бошқа вақтларда юриш ва оёқ ҳаракатланиши учун қулай, енгил пойабзалларни танланг.

    Мавзуга доир:

    • Организмга Д витамини етишмаслигининг 6 аломати
    • Баҳорда инсон организмига етишмайдиган 5 витамин
    • Кўриш қобилиятини яхшиловчи маҳсулотлар
    • Табиатнинг ўзи табиб: терини соғлом ва ёш кўрсатувчи 6 маҳсулот
    • Ёмон кўринишингизга сабаб бўлаётган овқатланишдаги 7 хато
     

    01.05.2020, 18:30   Изоҳ (0)   71500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ифторликда нега айнан хурмо билан оғиз очилади?

    30.04.2020, 19:21

    Инсоннинг ақлий қобилиятини сусайтирувчи маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди

    29.04.2020, 23:18

    Рўза тутиш иммун тизимини кучайтирадими ёки кучсизлантирадими? (видео)

    29.04.2020, 19:17

    Испанияда 3 ёшли болага бир вақтнинг ўзида олтита аъзо кўчириб ўтказилди

    29.04.2020, 18:20

    Испан гриппини бошдан кечирган 106 ёшли аёл коронавирусдан тузалди

    27.04.2020, 10:26

    Организмга D витамини етишмаслигининг 6 аломати

    21.04.2020, 21:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.