Ифторликка ноодатий егулик пиширмоқчи бўлсангиз, ушбу рецепт айнан сиз учун.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Ун — 3 пиёла
- Хамиртуруш — 7 гр
- Шакар — 1 қошиқ
- Туз — 1 чой қошиқ
- Илиқ сув — 300 мл
- Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
- Тухум (сувда пиширилган) 6 дона
- Кўк пиёз — 200 гр
- Сариёғ — 3-4 қўшиқ
- Туз ва мурч — таъбга қараб
- Опара тайёрлаб олинг: идишга хамиртуруш, шакар, ун (тахминан 5 ош қошиқ) ва илиқ сув солинг ва аралаштиринг, идиш устини ёпинг ва илиқ жойда 20-30 дақиқа тиндиринг.
- Опарага 2 қошиқ ўсимлик ёғи, туз ва уннинг қолган қисмини элакдан ўтказиб қўшинг.
- Хамирни 10 дақиқа давомида муштлаб, пишитинг.
- Хамирни ёпишиб қолмаслиги учун ёғ суртилган идишга солинг ва 1 соат тинишини кутинг.
- «Начинка» тайёрланг: майда тўғралган кўк пиёз, сариёғ, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг
- Аралашмага «кубик» қилиб тўғралган тухумни қўшинг.
- Тинган хамирни олиб бир хил катталикдаги тахминан 20 та думалоқ шарчалар ясанг.
- Шарчалар устини «салфетка» билан ёпиб 5-10 дақиқа кутинг.
- Шарчалар ичини «начинка» билан тўлдиринг ва қизиган ўсимлик ёғида қовуринг.
- Пишганидан сўнг ортиқча ёғ бўлмаслиги учун қоғоз «салфетка» устига қўйинг
Мавзуга доир:
- Ифторликка тўйимли ва тез тайёр бўладиган «лўла кабоб»
- Саҳарликка оджаҳури тайёрланг. Грузинча мазали таом рецепти
- Ифторлик дастурхонини озарбайжонча кўкатли чебурек билан безанг
- Саҳарлик ва ифторликка ўз қўлингиз билан нон пиширинг: туркча симит рецепти
- Ифторликка тез ҳазм бўладиган, сабзавотли «рагу» тайёрланг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
Изоҳ (0)