Ўзбекистонда 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 33 кишига кўпайиб, 2002 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ 29 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 14 кишига кўпайиб, 1969 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этиш жоиз, 28 апрель куни Ўзбекистонда илк бор коронавирусдан соғайганлар сони (992 нафар) айни вақтда коронавирус инфекциясидан даволанаётганлар сонидан (939 нафар) ошиб кетди. 29 апрель соат 23:00 ҳолати бўйича соғайганлар сони (1096 нафар) беморлар сонидан (898 нафар) кўпроқ.
Изоҳ (0)