Автомобиль ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномаси муддати ўтса, жорий йилнинг 1 июлигача автотранспортни ҳайдаш мумкин. Бироқ карантин даври ҳисобидан қўшимча муддат берилмайди. Бу ҳақда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилган.
Фуқаролар карантин даврида ойналари қорайтирилган автомобилдан фойдаланиш имкони чегаралангани, карантин муддати чўзилган тақдирда шу давр учун рухсатномага қўшимча муддат қўшилишига изоҳ сўраган.
Ички ишлар вазири матбуот котиби рухсатнома муддати ўтса, жорий йилнинг 1 июлигача автотранспортни ҳайдаш мумкин, аммо карантин даври ҳисобидан, қўшимча муддат берилмаслигини таъкидлади. Карантин чекловлари тугагандан сўнг, одатий тартиб бўйича иш олиб борилиши қўшимча қилинди.Шунингдек, Шоҳрух Ғиёсов фуқароларнинг саволларига жавобан автомобилга эҳтиёт қисмлар сотиб олишда етказиб бериш (доставка) хизматидан фойдаланиш, тезкор таъмир зарур бўлган ҳолатларда эвакуатор чақириш тавсия этилганини билдирди.
Мавзуга доир: Шоҳрух Ғиёсов: «Махсус стикери бор автомобиль эгаларининг барча ҳужжатлари тўлиқ бўлиши керак»
Изоҳ (0)