• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев картошка экиладиган ерларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробар ошириш ҳақида топшириқ берди

    Шавкат Мирзиёев 29 апрель, чоршанба куни, пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда жаҳон бозорида нефть, пахта, газ ва электр энергияси нархи пасайиб, озиқ-овқат товарларининг нархи ошиб бораётгани, кўплаб давлатларда ун, дон, гуруч, ёғ, картошка каби маҳсулотларни экспорт қилишга чекловлар ўрнатилгани, шу боис қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бугунги кундаги энг муҳим масала ҳисобланиши алоҳида таъкидланди. Бу борада суғориладиган майдонларда 2-3 мартадан ҳосил олиш, фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш чоралари кўрилаётгани, ишлаб чиқариш ва сақлаш қувватларини кенгайтириш жараёнлари давом эттирилаётгани айтилди.

    Шунингдек, йиғилишда маҳсулот етиштиришни ошириш, стратегик захираларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Қорақалпоғистон Республикаси, ҳар бир вилоят ва туман раҳбарида 2020 йил 1 июндан 2021 йил 1 июнгача аҳоли эҳтиёжини таъминлаш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлиши кераклиги таъкидланди.

    Туманларда маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятлари, оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликдаги резервлар аниқ белгилаб берилган. Энди шу бўйича ишни ташкил этиб, етишмайдиган маҳсулотни бошқа туманлардан олиш ёки ортиқчасини сотиш лозимлиги қайд этилди.

    Президент мисол тариқасида Деҳқонобод туманида пахта экилмаслиги, ғалла эса лалми майдонда етиштирилиши, Чироқчи туманида 100 минг гектардан ортиқ яйлов ерлардан самарали фойдаланилмаётгани, мазкур туманларда Қорақалпоғистон тажрибаси асосида кооперация усулида чорвачилик корхоналари ташкил этиш яхши самара беришини айтиб ўтди.

    Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистонда етарли ҳажмда етиштирилмайдиган маҳсулотлар майдонини кенгайтириш ғоят муҳимлигини таъкидлаб, 2019 йилда қарийб 60 минг тонна гуруч импорт қилингани, етарли ер майдонлари бўла туриб, 150 минг тонна картошка четдан олиб келингани ажабланарли ҳолат эканини билдирди.

    2020 йилда қўшимча 10 минг гектар ерларда, жумладан, Хоразмда 6 минг, Қорақалпоғистонда 3 минг, Сирдарёда 1 минг гектарда кўчат усулида шоли экиш бўйича топшириқ берилди. Картошка экиладиган майдонларни камида 50 минг гектарга етказиш ва ҳосилдорликни 2 баробар ошириш вазифаси қўйилди.

    Ёғ-мой саноати тизимидаги қувватлардан атиги 46 фоиз фойдаланилаётгани, хом ашёнинг 90 фоизини чигит ташкил қилшини инобатга олиб, 22 та йирик ёғ-мой корхонасига оборотдан чиққан 50 минг гектар ерни бириктириб, соя, махсар, кунгабоқар каби мойли экинлар етиштиришни йўлга қўйиш, улардан маҳсулот ишлаб чиқаришни 40 минг тоннага етказиш зарурлиги таъкидланди.

    Мутасаддиларга донни бозор нархида сотиб олиш, донни қайта ишловчи хусусий корхоналарни жалб қилган ҳолда сақлаш ва қайта ишлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Ички бозорни маҳсулот билан тўлдиришда томорқа, экспорт учун дала деҳқончилиги катта захира ҳисобланади. Икки йил олдин ташкил этилган «Томорқа хизмати» тизимидаги 244 та корхонанинг 65 таси экспорт қилмоқда. Бироқ кўп жойларда бу хизмат тўлиқ ишламаяпти. Шу боис мазкур тизимни такомиллаштириш, корхоналарга кўчат етиштириш учун ер ажратиш, уларни техника ва ускуналар билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

    Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига хонадонларда маҳсулотларни сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли музлаткичлар қурилишини ташкил этиш вазифаси қўйилди, дейилади хабарда.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда карантин сабабли фаолияти тўхтаган 10 мингга яқин корхонанинг ишини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинди
    • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда карантин чекловларини енгиллаштириш бўйича дастлабки чораларни маълум қилди
    • Шавкат Мирзиёев Олот ва Қоракўл деҳқонларига: «Ғаллани ўйламанглар. Ғалла бузилган жойга пахта экиб юборамиз»
    • Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги фармонни имзолади

    29.04.2020, 22:33   Изоҳ (0)   28233
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда кучли ёмғир оқибатида хонадонларни сув босди. ФВБ ходимлари талафот оқибатларини бартараф қилди

    29.04.2020, 22:08

    Ўзбекистонда карантин сабабли фаолияти тўхтаган 10 мингга яқин корхонанинг ишини қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинди

    29.04.2020, 22:03

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда карантин чекловларини енгиллаштириш бўйича дастлабки чораларни маълум қилди

    29.04.2020, 21:42

    Давлат солиқ қўмитаси ҳомийлар пандемия даврида қандай имтиёзларга эга бўлганини тушунтириб берди

    29.04.2020, 21:27

    Қонунчилик палатаси депутатлари прописка тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    29.04.2020, 21:05

    Яна 30 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда COVID-19’дан тузалганлар сони 1096 нафарга етди

    29.04.2020, 20:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёдаги метан заправкада Nexia-2 портлаб кетди

    Ўзбекистон | 28 июн, 19:20

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.