Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТнинг Беларусдаги доимий координатори Иоанна Казана-Вишневецкая мамлакатда коронавирус тарқалиши кенг авж олаётгани сабабли аҳолини уйда қолишга чақирди. Бу ҳақда у 28 апрель куни Беларусь халқига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Унинг айтишича, 26 апрель куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалиниш бўйича 10 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилганини тасдиқлаган. Бир ой аввал эса  бу кўрсаткич атиги 86 тани ташкил этган. «Бу миқдор геометрик прогрессия бўйича тарқалмоқда», — деган у. Шу сабабли БМТ вакили ижтимоий масофаланиш чорасини кўриш ва барча оммавий тадбирларни бекор қилишни тавсия этмоқда.

Бундан ташқари, масофавий ишлаш ва масофавий таълим имкониятларини жорий қилишни, кафелар, ресторанлар, савдо марказлари фаолиятини вақтинча тўхтатишни тавсия қилган.

«Аҳвол барчага маълум — COVID-19 аёвсиз қотилдек мамлакатлар ва одамларга таҳдид қилмоқда. Вирус ҳатто ёш ва кучга тўла бўлсангиз ҳам ўлимга олиб келиши мумкин. Афсуски, шундай ҳолатлар бўладики, ўзингизда вирус борлигини билмайсиз, лекин унинг ташувчиси ва тарқатувчисига айланиб қоласиз», — деб таъкидлаган БМТ вакили ва аҳолини уйда қолишга чақирган.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, айни пайтда Беларусда 12 208 киши коронавирусга чалингани тасдиқланган, шундан 79 нафари вафот этган, 1193 киши тузалган.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда кенг қамровли карантин чоралари жорий қилинмаган. Мамлакат чегаралари очиқ, давлат ва хусусий компаниялар иш фаолиятини давом эттирмоқда. Мактаб ўқувчиларига ўқув йилини бевосита ўқув муассасасига борган ҳолда давом эттиришга ҳам рухсат берилган.

Беларусь президенти Александр Лукашенко, мамлакатда коронавирусга чалиниб, вафот этганларнинг ўлимига мазкур инфекция эмас, балки сурункали касалликлар сабаб бўлганини айтмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди