Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманига 24 апрель соат 06:00 дан бошлаб кириш-чиқиш тўхтатилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

Маълум бўлишича, мазкур тадбир коронавирус пандемиясига қарши курашишга қаратилган карантин тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, хабарни туман ҳокимлиги ахборот хизмати тасдиқлаган. Аммо нима учун айнан Тойлоқ туманига кириб-чиқиш тўхтатилганига ҳеч қайси ташкилот изоҳ бермаган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумотида 22 апрель ҳолатига кўра,  вилоятда  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 нафарни ташкил этган. 64 нафар беморда вирус аломатлари кузатилганлиги боис вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, тиббий текширувлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро жорий йил 4 апрель куни томоқ оғриши ва тана ҳароратининг кўтарилиши билан яшаш ҳудудидаги поликлиникага мурожаат қилган. Инфекционист кўригида бўлган беморнинг тана ҳарорати кўтарилганлиги учун зудлик билан изоляторга олиниб, ундан олинган суртмалар вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораториясига юборилган. Беморда касаллик аниқлангач, у катта корхона бошқарувчиси эканлиги, бемор билан мулоқотда бўлган 200 киши карантинга олингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди
Маҳаллий
“2022 йилда уй-жой нархлари иккиламчи бозорда 28 фоизга, аҳоли реал даромади эса 9 фоизга ошди” – Марказий банк раиси